Ўзбекистон | 19:17 / 28.11.2024
21207
2 дақиқада ўқилади

Саккиз йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди

Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда одам савдосида айбланган аёл ушланиб, Тошкент шаҳрига депортация қилинди.

Фото: Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси

Ўзбекистонда одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 8 йилдан бери қидирувда бўлгана аёл Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, саккиз йилдан бери қидирувда бўлган 44 ёшли Турсунтош Қодирова Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда ушланган ҳамда Тошкент шаҳрига депортация қилинган.

«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ фирибгарликда айбланиб 3 йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинган эди. Октябр охирларида эса 10 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинганди. У жиноий уюшма ташкил этиш, ўзгалар мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби қатор жиноятларда гумонланмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар