Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салвадорда 50 млн долларлик кокаин мусодара қилинди
Экспертлар қўлга киритилган гиёҳвандлик воситалари Шимолий Америкага юборилиши керак бўлганини тахмин қилмоқда.

Фото: x.com/Nayib Bukele
Салвадор ҳуқуқ-тартибот идоралари 2 тонна кокаинни мусодара қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Найиб Букеле ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига ёзиб қолдирди.
Унинг сўзларига кўра, Эстеро Жалтепеқуе бўғозида тўхтатилган кемада уч нафар колумбиялик қиймати 50 миллион долларга етадиган гиёҳвандлик воситаларини олиб кетаётган бўлган.
Экспертлар қўлга киритилган юк Шимолий Америкага юборилиши керак бўлганини тахмин қилмоқда. Прокуратура қўлга олинган шахсларнинг уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлигини аниқлаш бўйича тергов бошлаган.
Букеленинг таъкидлашича, охирги саккиз ой давомида Салвадор ҳуқуқ-тартибот органлари халқаро сувларда 15 тоннадан ортиқ кокаинни тўхтатиб қолган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 380 миллион долларга етади.
Аввалроқ Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ерида – Мёнхенгладбах, Дуйсбург ва Крефелд шаҳарларида, шунингдек, Фирзен, Хайнсберг ва Нойс округларида жойлашган озиқ-овқат дискаунтерининг ўн бир шохобчасида банан қутиларидан пакетларда жами 95 килограмм кокаин топилган эди.
Шунингдек, Испания ҳуқуқ-тартибот органлари оғирлиги 13 тоннага тенг кокаинни тўхтатиб қолгани тўғрисида хабар берилганди — бу мамлакат тарихида мусодара қилинган энг катта партиядир.
Тавсия этамиз
Бинямин Нетаняҳу «яроқсиз» овқатдан заҳарланди
Жаҳон | 08:11 / 21.07.2025
Илҳом Алиев Украинани ҳеч қанақасига «оккупацияга рози бўлмаслик»ка чақирди
Жаҳон | 20:19 / 20.07.2025
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди
Жаҳон | 13:47 / 20.07.2025
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди
Ўзбекистон | 10:00
-
Россия музокаралар раунди арафасида Одесса ва Сумига зарба берди
Жаҳон | 09:36
-
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27
-
Ҳарбий тарихчи: Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин
Жаҳон | 09:20
Мавзуга оид

21:17 / 11.07.2025
Гватемала соҳилларида 2,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди

19:19 / 29.06.2025
Британияда салкам 100 млн фунтлик кокаин партияси мусодара қилинди

22:12 / 06.06.2025
Канар оролларида ўтказилган операцияда салкам 4 тонна кокаин мусодара қилинди

18:05 / 26.05.2025