Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ ҳужуми таҳдиди туфайли Киевдаги бир қанча элчихоналар ёпилди
Киевдаги АҚШ фуқароларига ҳаво тревогасига тайёргарлик кўриш тавсия этилди. Америка дипломатик миссиясидан сўнг Испания, Италия ва Греция элчихоналари ўз фаолиятини тўхтатди.

Фото: Freepik
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси 20 ноябр, чоршанба куни эҳтимолий «кучли ҳаво ҳужуми» ҳақида огоҳлантирди. Баёнотда эҳтимолий ҳужум ҳақида «аниқ маълумот» олингани ва эҳтиёт чораси сифатида элчихона ёпилиши айтилган. АҚШ фуқароларига ҳаво ҳужуми содир бўлган тақдирда дарҳол бошпана излашга тайёргарлик кўриш тавсия этилди. Кремл АҚШ элчихонаси хабарига изоҳ беришдан бош тортди.
Америка дипломатик миссияси ортидан Испания, Италия ва Греция элчихоналари хавфсизликка эҳтимолий таҳдидлар туфайли ўз фаолиятини тўхтатди. Украинада яшовчи испан фуқароларига электрон почта орқали маҳаллий ҳокимиятларнинг барча кўрсатмаларига риоя қилиш ва бошпана яқинида бўлиш тавсия қилинди.
Киевда қўшимча блокпостлар ўрнатилди
Айни пайтда Киевда қўшимча блокпостлар, чекловчи белгилар ва тўсиқлар ўрнатилди. Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти пойтахтда шаҳар мудофаасини таъминловчи барча тузилмаларнинг малакаси, ўзаро ҳамкорлиги ва жанговар самарадорлиги даражасини ошириш мақсадида хавфсизлик бўйича машғулотлар ўтказилишини тушунтирди.
Бундай машғулотлар тизимли равишда ўтказилади ва уларга Киев мудофаа кучлари ва воситалари гуруҳлари, шаҳар ҳарбий маъмурияти, патрул, миллий полиция ва бошқа таркибий бўлинмалар жалб қилинган, деди маъмурият раҳбари Сергей Попко. Ушбу ўқув машғулотларининг асосий мақсади бошқарув тизимини такомиллаштириш, ташкил этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича самарали ҳамкорлик қилиш (вазият кескинлашганда) ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш бўйича муайян чора-тадбирлардан иборат, деди Попко.
Лавров: РФ ҳудудига ATACMS зарбаси - эскалация ҳақида сигнал
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина қуролли кучларининг Брянск областига ATACMS ракеталари билан уюштирган ҳужумини Ғарб Украинадаги уруш «эскалациясини» исташи сигнали деб атади. Америкаликлар иштирокисиз бундай зарбаларни амалга ошириб бўлмасди, деди у 19 ноябр куни Бразилияда бўлиб ўтган G20 саммитидаги матбуот анжуманида. Унинг сўзларини Россия ахборот агентликлари келтирмоқда.
Шу билан бирга, Лавров Киев АҚШдан Россияга чуқур зарбалар йўллаш учун рухсат олганми ёки йўқми, буни тасдиқлай олмади, чунки бу борадаги барча маълумотлар фақат ОАВдан олинган. Ташқи ишлар вазири Вашингтоннинг қарори расман тасдиқланса, Москва «тегишли» муносабат билдиришга ваъда берди. У, шунингдек, Германия канцлери Олаф Шолцнинг Украинага TAURUS ракеталарини етказиб беришдан бош тортгани муносабати билан тутган позициясини «масъулиятли» деб атади.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди
Жаҳон | 00:39
-
Олмазорда водород пероксидининг тарқалиши, ОТМ қабул квоталарининг тасдиқланиши, Тошкентдаги кўчатхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:55 / 21.07.2025
-
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон | 23:35 / 21.07.2025
-
20 дан ортиқ давлат Исроилдан Ғазодаги урушни тўхтатишни ва инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришни талаб қилди.
Жаҳон | 23:30 / 21.07.2025
Мавзуга оид

13:05 / 21.07.2025
Россия яна Киевни ракета ва дронлар билан ўққа тутди – фотосуратлар

11:41 / 09.07.2025
Луцк ва Киев вилояти дронлар ҳужумига учради

13:17 / 28.06.2025
Полша президенти Дуда Киевга келди

19:12 / 20.06.2025