YouTube узун видеоларни кўришнинг Shorts’га ўхшаш форматини ишга туширади
Ҳозирда Android фойдаланувчиларининг кичик гуруҳи янги форматни тестдан ўтказмоқда. Янгиликка кўра, саҳифа юқорига силжитилганда автоматик равишда қўйиладиган навбатдаги видео пайдо бўлади.

Фото: Unsplash
YouTube видеосервиси узун видеоларни томоша қилишнинг Shorts’га ўхшаш янги форматни тестдан ўтказмоқда.
Қайд этилишича, саҳифа юқорига силжитилгандан кейин автоматик равишда қўйиладиган навбатдаги видео пайдо бўлади. Мазкур янгилик янги контентни тавсия қилиш тизимини жорий этишга оид эксперимент доирасида синовдан ўтказиляпти.
YouTubeʼдагиларга кўра, «Android фойдаланувчиларининг кичик гуруҳи тест жараёнларида қатнашмоқда, бу уларга янги видеоларни тўлиқ экранда ҳам, портрет режимида ҳам қўйиш учун саҳифани учун юқорига суриш имконини беради».
Янги функция YouTubeʼдаги контент томоша қилишга ёндашувни ўзгартириши мумкин. Ҳозир фойдаланувчи сарлавҳа ва муқовадан, шунингдек, тавсия ва обуналаридан келиб чиқиб, видео танлайди.
Shorts қисқа роликларида эса фойдаланувчилар янги видео кўриш учун лентани юқорига суриши кифоя. Бундай формат фойдаланувчи ҳаракатини минималлаштиради ва анча самарадор ҳисобланади, чунки у алгоритмга фойдаланувчи афзал кўрган контентга тезроқ мослашиш имконини беради. Аммо бу YouTube форматини экотизим сифатида ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда YouTube видеохостинги Хитойнинг TikTok иловасига рақобатчи сифатида Shorts қисқа видеолар сервисини тақдим этганди. YouTube Shorts сервиси АҚШ ҳукумати ва TikTok ўртасидаги қарама-қаршилик фонида ишга тушган эди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига зарбаларини қоралади
Жаҳон | 07:40
-
Туркия: АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига авиазарбаси Яқин Шарқда тартибсизликка олиб келади
Жаҳон | 07:23
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
Мавзуга оид

11:37 / 31.05.2025
YouTube монетизацияси ўзбекистонликлар даромадини йилига 50 млн долларга ошириши мумкин. Бунга нима халал беряпти?

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

17:41 / 14.04.2025
YouTube қисқа видеоларни ўз ўзига тақиқлаш функциясини синовдан ўтказади

15:38 / 24.12.2024