Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФда «чет эл агентлари»нинг айрим даромадлардан фойдаланиши қийинлашади
Давлат думасига «чет эл агентлари»га рублда махсус ҳисобрақамларни очиш мажбуриятини юклайдиган қонун лойиҳаси киритилди.

Фото: DW
Россия Федерацияси Давлат думасига «чет эл агентлари»нинг интеллектуал фаолиятдан даромад олишини қийинлаштирадиган қонун лойиҳаси киритилди. Ҳужжат 14 ноябр, пайшанба куни Федерал мажлис қуйи палатаси маълумотлар базасига жойлаштирилди.
Лойиҳа «чет эл агентлари» интеллектуал фаолиятдан гонорарлар ва ажратмалар тушадиган рублда махсус ҳисобрақамларни очишга мажбур бўлишини назарда тутади.
Қонун кучга киргандан сўнг рўйхатдаги фигурантларга махсус ҳисобрақам очиш учун 15 кун берилади.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда келаси ҳафта кўриб чиқилиши мумкин
Эгалари тегишли мақом бекор қилингандан кейингина маблағдан фойдаланишлари мумкин. Шу билан бирга, пулни ҳисобрақамдан чиқариш мумкин бўлади — суд қарори билан рўйхатдаги шахсларга нисбатан қўйилган жарималарни тўлаш учун.
Қонун лойиҳасини 450 депутатдан 429 нафари, жумладан, Россия Федерацияси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин имзолади.
Давлат думасининг Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси раҳбари Василий Пискаревнинг таъкидлашича, гап Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватловчилар учун «бўшлиқ»ни ёпиш ҳақида кетмоқда.
Илгари 40 дан ортиқ федерал қонунлар қабул қилиниб, улар «суверенитетни ҳимоя қилиш ва ички ишларимизга аралашишга қарши курашишга қаратилган», деди Пискарев.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда келаси ҳафтадаёқ кўриб чиқилиши мумкин, деб ёзади «Медуза».
«Чет эл агентлари» тўғрисидаги Россия қонуни
Россияда расмийлар «хорижий таъсир» остида бўлган ҳар қандай шахсни «чет эл агенти» деб эълон қилишлари мумкин, унинг таърифи қонунда жуда ноаниқ. «Чет эл агенти» бўлиш учун ҳатто хорижий манбалардан маблағ олиш ҳам шарт эмас.
Дастлабки «чет эл агентлари» Россия Федерациясида ўн йилдан кўпроқ вақт олдин пайдо бўлган. Ўшанда расмийлар гап фақат у ёки бу ташкилот хориждан молиялаштирилгани ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш ҳақида кетаётганини айтди. Лекин қонунчиликка доимий равишда «чет эл агентлари» зиммасига янги масъулият юклайдиган ва уларни бевосита камситувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Масалан, 2022 йил охиридан бошлаб «чет эл агентлари»га давлат муассасаларида ўқитувчилик қилиш, оммавий тадбирлар ташкилотчиси бўлиш, шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташ, сайлов комиссиялари аъзоси бўлиш тақиқланди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент вилоятида қуриладиган аэропорт қандай бўлади?
Ўзбекистон | 12:00
-
АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда
Жаҳон | 11:56
-
Талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёни бошланди
Таълим | 11:20
-
Японияда вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 11:19
Мавзуга оид

10:23 / 12.06.2025
Жаҳон иқтисодиётини 2008 йилдан бери энг секин ўсиш кутмоқда — Жаҳон банки

15:54 / 04.06.2025
Ўзбекистонда кредит олганларнинг 40 фоизи ойлик даромадининг ярмидан кўпини кредит тўлашга сарфламоқда

11:02 / 03.06.2025
Чет элдан олинган пул ўтказмаси солиққа тортиладими?

11:37 / 31.05.2025