Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусда президентлик сайлови санаси белгиланди
Мамлакат фуқаролари январ ойида президентлик сайловида овоз бериши мумкинлиги белгиланди.

Фото: Reuters
Вакиллар палатаси (Беларус парламентининг қуйи палатаси) навбатдаги президентлик сайлови санаси ҳақида қарор қабул қилди. Сайлов 2025 йил 26 январида бўлиб ўтади, деб хабар берди БелТА.
Марказий сайлов комиссияси раиси Игор Карпенконинг айтишича, комиссия сайлов кампанияси бошланишига ҳозирданоқ тайёр.
Беларус президенти 5 йил муддатга сайланади. 2022 йилги референдумдан сўнг мамлакатда президентликка номзодларга қўйиладиган талаблар кучайтирилди. Шундай қилиб, энди давлатнинг энг юқори лавозимига фақат Беларусда туғилган, камида 40 ёшга тўлган ва сайловдан олдин камида 20 йил давомида Беларусда доимий яшаган фуқаролар номзод бўлиши мумкин.
Республикада сўнгги сайловлар 2020 йил 9 августда бўлиб ўтди. Беларус Марказий сайлов комиссияси 80,1 фоиз овоз билан Александр Лукашенкони ғолиб деб топди. Унинг рақиби Светлана Тихановская расман 10 фоиз овоз тўплади. Сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин мамлакатда бир неча кун давомида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Тихановская мамлакатни тарк этди ва унга қарши бир неча жиноий иш очилди.
Амалдаги президент Александр Лукашенко 1994 йилдан бери - кетма-кет олти муддат президент бўлиб ишлаган. Жорий йил феврал ойида у яна ўз номзодини қўйиш режалари ҳақида гапирди, бироқ август ойида у фуқароларни мамлакатда янги президент бўлишига «кўникишга» чақирди. Шу билан бирга, у беларусларни «эртага ёки индинга» тарк этмаслигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

18:49 / 19.07.2025
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди

07:50 / 16.07.2025
ГУР: Беларус вертолёти Россия дронини уриб туширди

13:57 / 10.07.2025
Беларусда Тихановская демократик кучларининг вакиллари «террорчилар» деб тан олинди

18:55 / 09.07.2025