Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бутун мамлакат — зулмат ичида: Кубада кенг кўламли блэкаут рўй берди
Бу вақтда оролга вайронкор тўфон яқинлашмоқда.
18 октябр куни Кубада йирик иссиқлик электр станциясидаги авариядан кейин электр энергиясидан тўлиқ узилиш содир бўлди. 10 миллионга яқин киши электрсиз қолган. Электр энергияси таъминоти 19 октябр куни қисман тикланганди, аммо якшанбага ўтар кечаси яна бутунлай ўчди, деб ёзади BBC News. Ҳудудга «Оскар» тўфони яқинлашиб келаётгани вазиятни янада оғирлаштирган. Прогнозларга кўра, шамол тезлиги соатига 140 километрга чиқадиган тўфон Куба соҳилларига маҳаллий вақт билан 20 октябр куни кундузи етиб келади. У мамлакатнинг шарқий ҳудудларига сув тошқини ва кўчкилар олиб келиши мумкин.
Куба президенти Мигел Диас-Канел расмийлар «тўфон муқаррарлигини ҳисобга олган ҳолда одамлар ва иқтисодий ресурсларни ҳимоялаш учун қаттиқ иш олиб бораётгани»ни айтган.
Diario de Cuba газетаси ёзишича, электр узилиши энергетик инқирозни кучайтирган — Кубада сўнгги икки ҳафтада мунтазам равишда кунига бир неча соатга электр ўчирилаётганди. Бош вазир Мануэл Марреро Крус телеомурожаатида узилишларга эскирган инфратузилма, ёнилғи етишмаслиги ва энергия истеъмоли ортиб кетгани сабаблигини айтган. «Медуза» Кубадаги кенг кўламли блэкаут қандай кўринишда экани акс этган фотожамланмани тақдим этди.

Norlys Perez / Reuters / Scanpix / LETA

Antonio Levi / AFP / Scanpix / LETA

Antonio Levi / AFP / Scanpix / LETA

Ramon Espinosa / AP / Scanpix / LETA


Ramon Espinosa / AP / Scanpix / LETA

Ramon Espinosa / AP / Scanpix / LETA

Yamil Lage / AFP / Scanpix / LETA


Norlys Perez / Reuters / Scanpix / LETA

Adalberto Roque / AFP / Scanpix / LETA



Yamil Lage / AFP / Scanpix / LETA
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

18:49 / 19.07.2025
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди

17:45 / 04.07.2025
Чехияда блэкаут юз берди

17:05 / 30.06.2025
Хитой блэкаут келтириб чиқарадиган қурол яратганини эълон қилди

18:40 / 18.06.2025