Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аи-80 бензинини чеклаш 2028 йилга қолдирилди
Президент қарори билан, “Евро–4” стандартидан паст ёқилғиларга чеклов 2028 йилдан бошланади. Пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқлик марказлари ва электр станцияларда мазутдан фойдаланиш эса 2030 йилдан тақиқланади. Ҳаво сифатини кўрсатиб турувчи мониторлар 2026 йилдан ишга туширилади. 2028 йилгача кучли чанг бўронларини ҳозиргига нисбатан 50 фоизга камайтириш вазифасини қўйилди.

Тошкент ИЭС / Фото: Ижтимоий тармоқлар
“Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ-338-сон, 24.09.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасида чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024–2030 йилларга мўлжалланган миллий дастур тасдиқланди.
Дастурга асосан, илғор технологияларни жорий этиш ва ҳудудларда яшил қопламаларни кенгайтириш орқали, 2028 йилгача кучли чанг бўронлари ҳосил бўлиш суръатларини ҳозирги ҳолатига нисбатан 50 фоизга қисқартириш мақсад қилинган.
2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг 12 та туманида фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлаштирилган кичик станцияларни ўрнатиш ишлари бошланади.
2026 йил 1 январдан Тошкентда ўрнатилган махсус монитор ва таблоларда мажбурий равишда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ҳамда гидрометеорологик маълумотлар эълон қилиб борилади.
2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.
Тошкент шаҳрига туташ туманлардаги 1,2 мингдан ортиқ иссиқхоналарда фойдаланилаётган кўмир ёқилғисининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилади ҳамда бундай ускуналарни ўрнатиш учун иссиқхона хўжаликларига субсидия ажратиш механизми жорий қилинади.
2025–2030 йилларда Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларидаги жами 441 гектар ер майдонларида “яшил белбоғ” ва “яшил боғлар” ташкил қилинади.
2028 йилдан “Евро–4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш босқичма-босқич чекланади.
Марказий Осиё давлатлари билан муҳокама қилган ҳолда Яшил Марказий Осиё фонди ва Марказий Осиё иқлим масалалари марказини ташкил этишнинг концептуал асослари ишлаб чиқилади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
VALVOLINE – Конференция 2025: ФИФА Жаҳон Чемпионати, ФОРМУЛА 1, Голландияга саёҳат
Ўзбекистон | 17:00
-
Тўла бензин баки билан 2100 км — Geely Galaxy A7 седани сотувга чиқди
Фан-техника | 16:48
-
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43
Мавзуга оид

16:43
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим

16:09
Тошкентда 7 нафар бола уйдаги ҳовузда чўкди

21:53 / 10.07.2025
“Медгородок”даги каби воқеа такрорланмаслигига кафолат борми?

18:33 / 10.07.2025