Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада дори воситаларини қалбакилаштираётган яширин цехлар аниқланди
Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманидаги яширин цехларда нархи 7 мингдан 26 минг сўмгача бўлган бир неча турдаги дори воситалари ёзуви, қадоғи ҳамда ёрлиқлари ўзгартирилиб, 70 мингдан 200 минг сўмгача бўлган қиммат дориларга айлантирилган. Аслида умумий қиймати 89 млн сўм бўлган ушбу дори воситалари қалбакилаштирилган ҳолда савдога чиқарилганида 625 млн сўмгача сотилиши мумкин бўлган.

Фото: Божхона қўмитаси
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида дори воситаларини қалбакилаштираётган яширин цехлар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ва вилоят ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида тезкор тадбирлар ўтказилган. Унда хонадонлардаги яширин цехларда бир неча номдаги дорилар қалбакилаштирилаётгани фош қилинган.
Хусусан, дорихоналарда қиймати 7 мингдан 26 минг сўмга қадар бўлган “Каспаргин”, “Пирацетам”, “Дексамитазон”, “Аскорбин кислотаси” каби ампула шаклидаги дори воситаларининг ёзуви, қадоғи ва ёрлиқлари ўзгартирилиб, ампулаларни эса бўяш орқали дорихоналардаги қиймати 70 мингдан 200 минг сўмгача бўлган “L-Lizin Essinat”, “Тиоцетам”, “Мидокалм”, “Ретоболил”, “Дипроспан” ва “Актовеген” каби дорилар номига ўзгартирилган.
Экспертиза дори воситалари қалбакилаштирилгани, уларнинг мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмагани ва сақлаш шароитларига амал қилинмаганини тасдиқлаган.
Тезкор тадбирлар давомида яширин цеҳда аниқланган дориларнинг умумий қиймати 89 млн сўмни ташкил этган. Агар улар қалбакалаштириш орқали савдога чиқарилганида 625 млн сўмгача сотилиши мумкинлиги қайд қилинган.
Ушбу ишни қилган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Олдинроқ Наманганда уйидаги яширин цехда қалбаки дори ишлаб чиқарган фелдшер ва унинг шериклари, жами 6 киши турли муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. Улар “Анаферон”, “Зодак”, “Витамин В6” ва “Хилак Форте” каби дори воситаларини қалбаки усулда тайёрлаган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хивада анъанавий "Қовун сайли" фестивали бўлиб ўтади
Ўзбекистон | 07:41
-
Бундестаг доимий киберҳужумлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 07:36
-
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди
Жаҳон | 00:39
-
Олмазорда водород пероксидининг тарқалиши, ОТМ қабул квоталарининг тасдиқланиши, Тошкентдаги кўчатхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:55 / 21.07.2025
Мавзуга оид

16:09 / 18.07.2025
Томда меҳмонхона қуриш мумкинми?

09:04 / 18.07.2025
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади

15:07 / 15.07.2025
Фарғонадаги иссиқлик тармоқлари Франция кўмагида янгиланади

09:35 / 14.07.2025