Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда қайта қурилмоқда
Пойтахтимизнинг Шўртепа маҳалласида жойлашган Мулла Холмирза ота жоме масжиди узоқ йиллардан буён таъмирланмасдан, жамоатни сиғдира олмай қолган эди.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Шўртепа маҳалласида жойлашган Мулла Холмирза ота жоме масжиди СССР даврида қурилган бўлиб, сўнгги марта 2010 йилда капитал таъмирланган.
Маҳалла нуронийларининг айтишича, эски масжидни кенгайтириш эса имконсиз бўлиб қолган. Шу боис айни вақтда Мулла Холмирза ота жоме масжидининг ёнгинасида, ертўла қисми билан қўшиб ҳисоблаганда уч қаватли замонавий масжид барпо этилмоқда.
«Масжид биноси СССР вақтида турли ташкилотлари учун бино бўлиб хизмат қилган. Кейинроқ масжид ўлароқ очилганида ҳам 400 атрофида одам масжид ичига, яна шунчаси ташқари ҳовлида одам сиғдира олади, холос. Кенгайтириш учун шароит ҳам йўқ, чунки икки тарафида ҳам ҳовлилар бор. Қор-ёмғирли кунларда, жума кунларида намозхонлар учун жуда қийинчиликлар пайдо бўлмоқда. Машиналар учун жой йўқлигини гапирмаса ҳам бўлади. Чунки, йўлимиз ҳам жуда тор», — дейди мўйсафидлардан бири.
Ҳомийлик йўли билан қурилаётган янги масжидда маҳалла аҳолисининг муаммоларига ечим берилиб, намозхонларга жуда кўплаб қулайликлар яратиш режа қилинган.
«Хусусан, янги масжидимиз 3,5 минг атрофида намозхонларга мўлжалланган бўлиб, катта таҳоратхона ва автомобиллар қўйиш жойи ҳам бўлади. Шунингдек, ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар учун таҳоратга ҳам, намозга ҳам алоҳида имкониятлар қилинади, биз ушбу хайрли иш устида турганлар ҳақига дуодамиз», дейди масжид жамоати вакиллари бўлган мўйсафидлар.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

11:24 / 18.07.2025
Мустақиллик кўчасида рул бошқарувини йўқотган ҳайдовчи йўл иншоотларига урилди

09:57 / 17.07.2025
Мирзо Улуғбек туманидаги подстанцияда ёнғин содир бўлди

07:59 / 16.07.2025
Мирзо Улуғбек туманида автомобил ёниб кетди

16:37 / 28.06.2025