Ўзбекистон | 11:53 / 27.08.2024
1202
1 дақиқада ўқилади

Британия кенгаши Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш дастурларини кенгайтиради

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британия кенгаши бош директорининг глобал ҳамкорлик бўйича ўринбосари Чарли Уолкер билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Британия кенгашининг Ўзбекистон билан ўрта ва олий таълим соҳаларида ҳамда санъат ва маданият йўналишларида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.

"Биз 2-4 октябр кунлари Ўзбекистонда креатив иқтисодиётга бағишланган халқаро конференция ўтказилишини олқишлаймиз. Шунингдек, Британия кенгаши томонидан ушбу тадбирни юқори даражада ташкил этилишида амалий кўмак кўрсатилиши маълум қиламиз", - деди у.

Учрашув якунида Британия кенгашининг Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш дастурларини кенгайтириш ва хорижий томоннинг шу йил 15-17 октябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё таълим форумида иштирок этиши бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид