Украинада кўнгиллиларга фуқароликни бериш соддалаштирилди
Украина фуқаролигини соддалаштирилган тарзда олиш тўғрисидаги қонун Россия ва Беларусдан келган кўнгиллиларга ҳам тегишли бўлади.

Фото: zn.ua
Украина Олий радаси 20 август куни Украина қуролли кучлари сафида жанг қилаётган хорижлик кўнгиллиларга ушбу давлат фуқаролигини олишни осонлаштирувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат Украина президенти Володимир Зеленскийга имзолаш учун юборилган.
Украина фуқаролигини, янги нормаларга кўра, армия, Давлат махсус транспорт хизмати ёки Миллий гвардия таркибида Россия томонидан Украинада бошланган тажовузкор урушда қатнашган хорижий мамлакатлар фуқаролари олишлари мумкин. Мамлакат шарқида 2014 йилда бошланган жанговар ҳаракатлар иштирокчилари ҳам бундан фойдалана олади.
Кўнгиллилар билан биргаликда уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Россиянинг Украинага қарши урушида ҳалок бўлган хорижликлар турмуш ўртоқлари паспорт олиш учун ариза топширишлари мумкин. Ўз ватанларида сиёсий таъқибдан жабр кўрган одамлар ҳам Украина фуқароси бўла олади.
Янги нормалар Россия ва Беларус фуқароларига ҳам тегишли. Украина фуқаролигини олиш учун аризачи ўз мамлакати паспортидан воз кечиши керак бўлади. Бундан ташқари, аризани топшириш вақтида у Украинада камида икки йил (хорижий кўнгиллилар учун) ёки беш йил (сиёсий муҳожирлар учун) қонуний равишда яшаши лозим.
Россияда ҳам чет эллик кўнгиллилар фуқароликни олиш учун ариза топшириши мумкин
2024 йил январ ойи бошида Владимир Путин Россия қуролли кучлари билан шартнома тузган хорижликларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига Россия фуқаролигини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. «Махсус операция» пайтида соғлиғи сабабли, шартнома муддати тугагандан сўнг, «ҳарбий ҳолат тугатилиши» сабабли хизматдан бўшатилган чет элликлар Россия Федерацияси паспорти учун мурожаат қилишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

18:01 / 11.06.2025
Пентагон раҳбари Украинага ёрдам бюджети қисқартирилишини эълон қилди

16:05 / 11.06.2025
Россия: Ҳалок бўлган украиналик аскарлар жасадини топшириш тез орада бошланади

11:30 / 11.06.2025
Россия ва Украина навбатдаги ҳарбий асирларни алмашди

10:20 / 11.06.2025