Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония 5 та йўналишда ўзбекистонлик талабаларга грант ажратади
Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти ва Япониянинг “Nippon Foundation” жамғармаси биргаликда ўтказган тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, Япониянинг таълим грантлари IT, муҳандислик, тиббиёт, фармацевтика ва таржимонлик соҳаларига бериладиган бўлди. Келаси йилдан бошлаб ушбу соҳаларда бир гуруҳ ёшлар Япониянинг топ университетларида бепул ўқиши мумкин бўлади.

Фото: Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти
Япониянинг “Nippon Foundation” жамғармаси Ўзбекистон таълим тизими учун бир неча млн доллар грант ажратади. Бу ҳақда япониялик ҳамкорлар иштирокида 7-8 август кунлари бўлиб ўтган илмий-амалий семинарда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети ректорининг биринчи ўринбосари Акрам Умаров маълум қилди.
“Марказий Осиёда кўплаб давлатларнинг манфаати тўқнашади. Фикримча, Япония ҳам ўзи учун қизиқ бўлган йўналишларни таҳлил қилган ва юмшоқ куч сифатида таълим соҳасини танлаган. Япония бош вазири Фумио Кишида 9–12 август кунлари Марказий Осиёнинг қатор давлатларига ташриф билан келаётгани ҳам минтақанинг Токио ташқи сиёсатида муҳимлигини англатади”, дейди Умаров.
“Nippon Foundation” жамғармаси грант ажратишдан аввал Ўзбекистон таълим тизимини ўрганиш мақсадида ЖИДУ қошидаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда тадқиқот ўтказган.
Тадқиқотда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги олий таълим муассасалари қамраб олинган. 1270 нафардан ортиқ респондент – талабалар, олий ўқув юртлари раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, соҳа мутахассислари иштирокида социологик сўров ва чуқурлаштирилган интервюлар ўтказилган.
Тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, таълим грантини IT, муҳандислик, тиббиёт, фармацевтика ва таржимонлик соҳаларига ажратишга қарор қилинган. Келажакда Ўзбекистон бозорида бу соҳаларга талаб юқори бўлиши кутилмоқда.
ИХТИ Япон дастурлари лойиҳаси директори Меҳринисо Абдурасулованинг маълум қилишича, ўзбек талабалари ушбу соҳалар бўйича Япониянинг топ олийгоҳларида бепул таълим олишади. Лойиҳа 2025 йил март ойидан бошланиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Малайзия Ўзбекистонда биореактор тизимига биринчи заводни қуриши мумкин
Иқтисодиёт | 09:37
-
Зеленский: АҚШдан Украинага қурол етказиб бериш қайта тикланди
Жаҳон | 09:34
-
Россия Лвивга ҳужум қилди, Полша қирувчи самолётларини ҳавога кўтарди
Жаҳон | 09:29
Мавзуга оид

00:31 / 10.07.2025
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади

23:21 / 07.07.2025
Трамп 1 августдан Жанубий Корея ва Япония товарларига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди

15:42 / 27.06.2025
Японияда «твиттер-киллер» қатл этилди

21:44 / 26.06.2025