Украина АҚШдан 3,9 миллиард доллар миқдорида транш олди
Маблағлар Жаҳон банкининг PEACE in Ukraine дастури орқали тақдим этилган. Бу йил Украина АҚШдан 7,8 миллиард доллар тўғридан тўғри бюджет ёрдами олади.

Фото: Getty Images
Қўшма Штатлар Украинага 3,9 миллиард долларлик транш ажратди. Маблағлар давлат бюджетига тушди, деб хабар қилди Украина Молия вазирлиги 5 август, душанба куни. Хабарда қайд этилишича, молиявий ресурслар Жаҳон банкининг «Украинада барқарор давлат бошқарувини таъминлаш учун давлат харажатларини қўллаб-қувватлаш» (PEACE in Ukraine) лойиҳаси орқали тақдим этилган.
Идора бошлиғи Сергей Марченконинг сўзларига кўра, бу қайтариб олинмайдиган молиявий ёрдам ҳукуматга қарз юкини оширмаган ҳолда ижтимоий-гуманитар соҳадаги устувор харажатларни қоплашга ёрдам беради. Маблағлар ўқитувчилар, Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ходимлари ва бошқа давлат хизматчиларининг иш ҳақини тўлаш, шунингдек, кўчирилганлар, кам таъминланган оилалар ва ногиронларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.
«Бу 2024 йилда Қўшма Штатлар томонидан тўғридан тўғри бюджетни қўллаб-қувватлашга биринчи траншдир», деди Украина бош вазири Денис Шмихал Telegram мессенжерида. Унинг сўзларига кўра, Украина жорий йилда Қўшма Штатлардан жами 7,8 миллиард доллар тўғридан тўғри бюджет ёрдами олади, бу эса унга «ушбу молиявий даврни ишончли тарзда ўтказиш» имконини беради. Украина Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил феврал ойида Россиянинг кенг кўламли ҳужуми бошланганидан бери АҚШдан тўғридан тўғри бюджет ёрдами деярли 27 миллиард долларни ташкил этди. АҚШнинг 1,15 миллиард долларлик сўнгги транши Киевга 2023 йил октябр ойида берилган эди.
Евроиттифоқ молиявий ёрдами
Июл ойи охирида Европа Иттифоқи мамлакатлари янги кўп йиллик қўллаб-қувватлаш дастури доирасида Украинага 4,2 миллиард еврога яқин молиявий ёрдам ажратишга келишиб олди. Ушбу Европа Иттифоқи дастури тўрт йил давомида 50 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдамни назарда тутади. Шундан 33 миллиард евро кредит, қолгани эса грант кўринишида тўланади. Оралиқ молиялаштириш учун жами 7,9 миллиард евро ажратилган.
Мавзуга оид

08:30
Трамп Украинада сулҳдан умид узди ва Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда

23:14 / 01.04.2025
Украинада 20 км масофага уча оладиган оптик толали FPV-дронлар синовдан ўтказилди

23:06 / 01.04.2025
Демократ Сенатда Трамп сиёсатига қарши 17 соат нутқ сўзлади

22:54 / 01.04.2025