Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда эр-хотин терроризмга даъват қилишда айбдор деб топилди
Рассом Анастасия Дюдяева ва унинг турмуш ўртоғи, заргар Александр Доценко «Лента» гипермаркетидаги товарларга украин тилида шеърлар ёзилган откриткаларни қўйиб кетган.

Фото: РИА Новости
Санкт-Петербургдаги Биринчи Ғарбий округ ҳарбий суди эр-хотин Александр Доценко ва Анастасия Дюдяевани Таллин шоссесидаги «Лента» гипермаркетидаги товарларга украин тилида шеърлар ва сўзлар ёзилган откриткаларни қўйиб кетгани учун терроризмга чақиришда айбдор деб топди. Бу ҳақда 18 июл куни «Медиазона» хабар берди.
Заргар Александр Доценко 3 йилга, унинг рафиқаси рассом Анастасия Дюдяева 3,5 йилга манзил колония жазосига ҳукм қилди. Бундан ташқари, уларнинг «эҳтимолий жиноят қуроли» бўлган принтери мусодара қилинди.
«Матнларда ҳокимиятга қарши яширин ва қўпорувчилик усулларини қўллаган украиналиклар ва Степан Бандера ҳақида сўз борган, бундан ташқари, Владимир Путин ҳақида ҳам ёзувлар бор эди», - дея аниқлик киритади «Фонтанка» интернет нашри.
Анастасия Дюдяева ва Александр Доценко иши
Дюдяева ва Доценко 25 январ куни «ФСБ» ва «ОМОН» иштирокида Ленинград вилоятининг Тайци посёлкасидаги уйида қўлга олинган. Ишнинг моҳияти бўйича суд жараёни 10 июн куни бошланди. Прокуратура айбланувчини тўрт йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилишни талаб қилди.
Манзил колонияда сақлаш умумий тартибли колонияларга қараганда енгилроқ жазо ҳисобланади. «Бундай муассасаларда маҳкумлар камераларга қамалмайди, улар ўқиш ва ишлаш учун боришлари, ташрифлар сони бўйича чекловларсиз яқинлари билан мулоқот қилишлари, чексиз посилкаларни олишлари мумкин», деб тушунтиради «Фонтанка».
Тергов изоляторида бўлган ҳар кунги вақт эр-хотинга белгиланган муддатдан чегириб ташланади. Бироқ Дюдяева ва Доценко жазо муддатини ўтаб, судланганликлари олиб ташланмагунча террорчилар ва экстремистларнинг Росфинмониторинг реестрида қоладилар. Шу муносабат билан, уларнинг рухсат этилган харажатлари ойига 10 000 рубл билан чекланади.
Александра Скочичленко иши
2023 йилнинг ноябрида петербурглик рассом Александра Скочиленко «Перекресток» супермаркетларидан биридаги нарх белгиларини Россиянинг Украинага қарши уруши ҳақидаги маълумот варақалари билан алмаштиргани учун етти йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Қиз армия ҳақидаги «фейклар» ҳақидаги модда бўйича судланди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Гуржистон ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
Ўзбекистон | 13:46
-
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40
-
Германия бизнеси ўзбекистонлик ёшларни стажёр ва малакали ишчилар сифатида ишга жалб қилади
Ўзбекистон | 13:39
-
Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатдан келаётгани айтилди
Ўзбекистон | 13:20
Мавзуга оид

17:23 / 12.07.2025
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари Душанбеда терроризмга қарши илк мулоқотни ўтказди

08:20 / 30.06.2025
Эрдўған: Туркия терроризмга қарши курашда Покистон билан бирдам

16:35 / 28.06.2025
Покистонда худкуш-террорчи ҳужуми оқибатида 16 ҳарбий ҳалок бўлди

08:40 / 13.05.2025