Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилда 100 мингдан зиёд хонадон фойдаланишга топширилади
Президент бунинг учун 9 мингта хонадонли 195 та уй-жой қурилишини тезроқ бошлаш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Янги қурилиш лойиҳаларида тадбиркорлар электр ва газ таъминотига уланиши учун техник шартлар олиш тизими рақамлаштирилади. Бу ҳақда президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Бунда, тармоққа уланиш нуқтасини инсон омилисиз автоматлашган тарзда танлаш тизими жорий қилинади.
Бу йилги Инвестиция дастурида 1 минг 896 та лойиҳага 20,5 триллион сўм ажратилди. Лекин, йилнинг ярми ўтган бўлса-да, 824 миллиард сўмлик 88 та лойиҳада қурилиш ишлари бошланмагани кўрсатиб ўтилди ва мутасаддиларга оқсоқликни бартараф этиш юзасидан топшириқ берилди.
Айниқса, 147 та шифохонани тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, 80 та поликлиника ва 67 та шифохонада, 618 та мактаб ва 176 та боғчада қурилиш ишларини белгиланган муддатда якунига етказиш шартлиги ҳақида масъуллар қатъий огоҳлантирилди.
Йил якунига қадар 2 триллион сўмлик ишларни бажариб, 570 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш ва бетон қопламали каналлар улушини 39 фоизга етказиш, 13 минг километр йўл, 195 та кўприкни фойдаланишга топшириш зарурлиги қайд этилди.
Жорий йилда 2 минг 152 та кўп қаватли уй-жой барпо қилиб, 100 мингдан зиёд хонадонни фойдаланишга топшириш режа қилинган. Бунинг учун 9 мингта хонадонли 195 та уй-жой қурилишини тезроқ бошлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Ичимлик суви инфратузилмасини яхшилашга ажратилаётган маблағларнинг самарасини аҳоли кундалик ҳаётида ҳис қилиши шартлиги таъкидланди. Жумладан, ҳудудларда 2 минг километр тармоқ, 99 та сув иншооти ва 1 та оқова сув насос станциясини ишга тушириш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тожикистонда 10та янги тарихий-маданий мерос ёдгорликлари топилди
Жаҳон | 23:31
-
Болқон олов ичида қолди
Жаҳон | 23:23
-
Шаолин ибодатхонаси бош роҳиби қасамёдни бузиш ва талон-торожда гумонланмоқда
Жаҳон | 22:40
-
Украина тўрт давлат компаниялари ва фуқароларига нисбатан санкциялар киритди
Жаҳон | 22:11
Мавзуга оид

20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?

09:07 / 10.07.2025
“Маҳалламиз буни кўтара олмайди”: фуқаролар Uchtepa City'нинг 16 қават бўлишига қарши

21:26 / 07.07.2025
Sergeli City'нинг айрим блокларида қурилиш ишлари тўхтатилди

17:42 / 01.07.2025