Марғилонда 25 минг аҳолига мўлжалланган янги массив қурилади
Массивда 5 минг хонадонли уйлар, институтлар, меҳмонхоналар, савдо марказлари, театр, парк ва бошқа объектлар бўлади. Шавкат Мирзиёев марғилонлик нуронийлар, жамоатчилик вакиллари билан учрашувда шулар ҳақида гапирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 110 гектар майдонда янги турар жой массиви қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Марғилон шаҳри жамоатчилиги вакиллари ўртасидаги учрашувда айтиб ўтилди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида аҳоли зич яшайди. Ёш оилаларга ва келгуси авлодларга муносиб шароит яратиш мақсадида президент шаҳарда янги массив қуриш ғоясини илгари сурган.
«Мамлакатимизнинг кўп жойларида янги массивлар, шаҳарчалар қуряпмиз. Марғилонликларнинг яшаш шароитларидан, уй-жойларга эҳтиёжидан хабарим бор. Шу талаб ва истакларни, кўпчилик оилаларнинг орзуларини инобатга олиб, замонавий иморатлар қуришни ўйлаяпмиз», — деган Шавкат Мирзиёев.
Лойиҳага кўра, 110 гектар майдонда бунёдкорлик ишлари олиб борилади. Хусусан, 25 минг аҳолига мўлжалланган 5 мингта хонадонли кўп қаватли уйлар қурилади. Шунингдек, Бурҳонуддин Марғилоний халқаро илмий-тадқиқот маркази, Мақом театри, юридик институт, 4 та меҳмонхона, шоир ва санъаткорлар хиёбони, савдо ва хизмат мажмуалари бўлади.
«Бугун бориб кўрдик, Фарғонада катта саноат корхоналари ишлаяпти. Янги электр станцияларини ишга туширдик. Нима учун? Халқимизнинг шароити бўлиши учун, корхоналар барқарор ишлаши учун. Энди сизлар ҳам ислоҳотларга камарбаста бўлиб, маҳаллалар ишсизлик ва камбағалликдан холи бўлишига кўмак беришингизни истардим», — деган президент.
Давлат раҳбари массивни хориж тажрибаси асосида пухта лойиҳалаштириш, уйлар ва инфратузилмани узоқни кўзлаб қуриш бўйича кўрсатмалар берган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таянч ихтисослаштирилган мактаблар кириш имтиҳони 10-12 июлда бўлиб ўтади
Ўзбекистон | 11:25
-
Киев учун қурол: АҚШ Конгресси вазиятга ойдинлик киритишни сўрамоқда
Жаҳон | 11:05
-
Chorvoq Darvozasi – истиқболли кўчмас мулк сармояси
Ўзбекистон | 11:00
-
Хусусий олий таълим муассасаси очиш учун янги талаблар белгиланди
Ўзбекистон | 10:48
Мавзуга оид

14:39 / 26.06.2025
Фарғонада фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

16:36 / 17.06.2025
Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтмоқда

08:40 / 07.06.2025
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

11:02 / 23.05.2025