Жаҳон | 10:37 / 04.06.2024
2108
2 дақиқада ўқилади

Думага прогрессив даромад солиғи тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди

Қонун лойиҳасида Россияда жисмоний шахслар учун максимал даромад солиғи ставкаси 22 фоизни, минимал ставкаси эса 13 фоизни ташкил этиши назарда тутилади.

Фото: ТАСС

Россия Федерацияси ҳукумати Давлат думасига солиқ қонунчилиги соҳасида, шу жумладан даромад солиғининг прогрессив шкаласини жорий этиш бўйича қонун лойиҳалари пакетини тақдим этди. Бу ҳақда 3 июн, душанба куни думанинг бюджет қўмитаси раҳбари Андрей Макаров журналистларга маълум қилди.

Шахсий даромад солиғининг максимал ставкаси - 22 фоиз

Даромад солиғи шкаласининг ўзгариши максимал ставка 22 фоизни ташкил этишини назарда тутади ва йилига 50 миллион рублдан ортиқ даромадга эга бўлган фуқароларга нисбатан қўлланади. Минимал 13 фоиз шахсий даромад солиғи ставкаси фақат йилига 2,4 миллион рублдан кам даромадга эга бўлган россияликлар учун амал қилади.

Йилига 2,4 миллиондан 5 миллион рублгача бўлган даромадлар учун шахсий даромад солиғи 15 фоизни, йилига 5 миллиондан 20 миллион рублгача - 18 фоизни, йилига 20 миллиондан 50 миллион рублгача - 20 фоизни ташкил қилади.

Компаниялардан олинадиган даромад солиғини ошириш режалаштирилган 

Бундан ташқари, компаниялардан олинадиган даромад солиғини 20 фоиздан 25 фоизга ошириш кўзда тутилган. Прогнозларга кўра, солиққа ўзгартиришлар 2025 йилда ғазнага 2,6 триллион рубл қўшимча даромад келтириши керак. Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг сўзларига кўра, шахсий даромад солиғи ислоҳоти ишлаётган фуқароларнинг 3 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қамраб олади. 

Думага тақдим этилган бошқа ҳужжатлар орасида ҳарбий хизматни ўтаётган шахсларни пенсия билан таъминлаш ва 2024 йил учун федерал бюджетга ҳамда 2025 ва 2026 йилларни режалаштириш даврига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ қонун лойиҳаси киради. Қонун лойиҳалари қуйи палата томонидан 30 кун ичида кўриб чиқилиши керак.

Россияда шахсий даромад солиғининг текис шкаласи 20 йилдан ортиқ вақт давомида амалда бўлиб, унинг ставкаси 13 фоизни ташкил этди. 2020 йилда даромади йилига 5 миллион рублдан ортиқ бўлган фуқаролар учун даромад солиғи ставкаси 15 фоизгача оширилди. Март ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг Россияда солиқларни ошириш режалаштирилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди