Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Маҳалла еттилиги» фаолияти KPI бўйича баҳоланади
“Маҳалла еттилиги” аъзолари иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартиби сақлаб қолинган ҳолда KPI асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантирилиб борилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолашда маҳалла раисининг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Президентнинг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳоланади.
KPI кўрсаткичлари мазкур ходимларнинг иш берувчилари томонидан Уюшма билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Бунда маҳалла раислари ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини баҳолашда уларга 20 фоиз балл беришга ҳақли.
“Маҳалла еттилиги” аъзоларининг иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартиби сақлаб қолинган ҳолда KPI асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантирилиб борилади.
“Маҳалла еттилиги” аъзоларининг фаолияти уларнинг ҳар ойлик иш режалари асосида амалга оширилади. Еттиликнинг ҳар бир аъзосига устувор тадбирлар ва вазифалар ажратилади.
Бир ой муддатда “Маҳалла еттилиги” аъзолари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш методикаси қайта ишлаб чиқилади. Бунда:
- хотин-қизлар фаоли фаолиятини баҳолашда ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ва/ёки зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга берилган ҳимоя ордерлари сони инобатга олинмайди;
- ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашда “янги ташкил қилинган субъектлар” кўрсаткичига асосан уларнинг олис ҳудудларда фаолият юритаётганларига қўшимча коэффициент бериш имконияти ҳисобга олинади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ
Жаҳон | 20:08
-
Дуров муваффақиятли компания ташкил қилишнинг асосий шартини айтди
Жаҳон | 19:42
-
Май ҳам ўтди, қонундан эса дарак йўқ: давлат хизматчилари даромади қачондан декларацияланади?
Ўзбекистон | 19:23
Мавзуга оид

14:03 / 09.07.2025
5,2 мингта маҳаллада ўтган 6 ойда бирорта жиноят содир бўлмади

20:51 / 08.07.2025
Йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини кибержиноятлар ташкил қилди

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

19:20 / 25.04.2025