Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Навоийуран” давлат корхонасида ESG тамойиллари жорий қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2030 йилларда “Навоийуран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 14 июлдаги ПҚ-319-сон қарорида корхонада халқаро талабларга мувофиқ экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув “Environment, Social and Governance” (ESG) тамойилларини жорий этиш ва рейтингини қўлга киритиш топшириқлари белгиланган.
Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида корхонада ESG тамойилларини жорий этиш жараёнлари бошланган бўлиб, корхонанинг 2022 ва 2023 йиллар учун Барқарор ривожланиш ҳисоботлари халқаро миқёсда тан олинган “Global Reporting Initiatives” (GRI) стандартлари асосида шакллантирилди.
Жорий йил 6 май санасида “Навоийуран” давлат корхонасининг навбатдаги кузатув кенгаши йиғилишида Барқарор ривожланиш ҳисоботининг 2022 йил якунлари бўйича тайёрланган ҳисоботи кўриб чиқилди.
Ушбу ҳисоботда 20 дан ортиқ GRI стандартлари асосида йиғилган маълумотлар акс эттирилган бўлиб, жумладан, корхонанинг атроф-муҳитга кўрсатаётган таъсирини ифодаловчи, энергия тизими самарадорлиги, ходимлар билан муносабатлари, корпоратив бошқарув билан боғлиқ ахборотларни, корхона иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ва шу каби корхона фаолиятини ўзида мужассам этувчи кўплаб маълумотларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги ПҚ-319-сон қарори билан “Навоийуран” давлат корхонасини салоҳиятини тўлақонли намойиш этиш мақсадида маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш белгиланган.
Бу эса, ўз навбатида, “Навоийуран” давлат корхонасини дунёга янада танитиш ва ўз мавқеини янада мустаҳкамлашига қаратилган муҳим босқичлардан бири ҳисобланади. Барқарор ривожланиш ҳисоботлари келгусида нуфузли хорижий компаниялар ва инвесторларни ҳамкорлик қилишга жалб қилувчи манбалардан бири эканлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Мазкур барқарор ривожланиш ҳисоботининг давлат тили ва инглиз тилидаги нусхалари яқин орада нашр этилиши ва кенг жамоатчиликка тақдим этилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

11:00 / 12.07.2025
«Навоийуран» давлат корхонасининг халқаро рейтинги янгиланди

17:00 / 27.06.2025
“Навоийуран” London Stock Exchange’да 300 млн долларлик евробонд жойлаштирди

17:00 / 09.06.2025
"Навоийуран" корхонасида ESG тамойиллари асосида янги стандартлар жорий этилди

19:00 / 18.04.2025