Хоразмда ЙПХ ходимидан йўловчилари билан бирга қочган таксичи жазоланди
У йўл-патрул хизмати инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, автомашинасини йўловчилари билан бирга номаълум томонга ҳайдаган. Кейинчалик, йўловчиларни нотаниш жойда тушириб кетган.

Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, йўловчилари билан бирга қочган таксичи ушланди ва жазоланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд қилинишича, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи Gentra русумли автомашина ҳайдовчиси 2 май куни Урганч шаҳрининг Гурлан кўчасида йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтиб, светофорнинг қизил чироғида йўлнинг қарама-қарши бўлагидан ҳаракатланган.
ЙПХ инспектори томонидан унга тўхташ ишораси берилган. Ҳайдовчи қонуний талабни бажармай, тўхтамасдан, катта тезликда ҳаракатланиб, номаълум томонга кетиб қолган.
Қайд қилинишича, автомашина ичида йўловчилар ҳам бўлган, улар ҳайдовчидан йўлда тушириб қолдиришни илтимос қилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада автомашина олд ўриндиғидаги йўловчи ҳайдовчидан тўхташни сўрагани, бироқ, ҳайдовчи машинани тўхтатмагани, сўнгра йўловчи ойнани синдиришга урингани кўринади. Кейинчалик ҳайдовчи йўловчиларни Янгибозор туманидаги нотаниш жойга ташлаб кетган.
Шундан кейин улар ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Ички ишлар органларига мурожаат қилишган. Хоразм вилояти ИИБ томонидан ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир неча моддалари билан иш қўзғатилган, автомашинаси жарима майдонига қўйилган.
Таъкидланишича, Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳри суди ҳайдовчини БҲМ 12 баравари (4 млн 80 минг сўм) миқдорида жаримага тортган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Мавзуга оид

20:28 / 18.06.2025
Хоразмда Tico ағдарилиб, 18 ёшли йигит ҳалок бўлди

19:03 / 13.06.2025
Тухумбарак таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

12:45 / 09.06.2025
Хоразмда Россиядан депортация бўлганларга сохта паспорт тайёрлаб бериш билан шуғулланган гуруҳ аниқланди

10:40 / 07.06.2025