Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлинда Германия-Ўзбекистон халқаро тиббиёт форуми ўтказилди

Фото: "Дунё" АА
Мамлакатнинг Берлиндаги элчихонасида Германия-Ўзбекистон II халқаро тиббиёт форуми доирасида тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Унда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров бошчилигидаги мамлакат делегацияси, Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ва масъуллари ва олий ўқув юртлари, хусусий клиникалар, йирик компаниялар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Асилбек Худоёров, Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат котиби Томас Штеффен, Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси президиуми аъзоси, профессор Клаус Манголд ўз чиқишида Ўзбекистон-Германия II халқаро тиббиёт форуми мамлакатлар ўртасидаги узоқ йиллик ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши баробарида соғлиқни сақлаш соҳасидаги умумий устувор вазифалар бўйича истиқболли лойиҳаларни белгилаш ва тиббиёт муассасалари ўртасида аниқ келишувларга эришиш имкониятини яратишини қайд этди.
Бундан ташқари, онкология, шошилинч тиббий ёрдам, тиббиёт ходимлари - ҳамшира ва фельдшерларни Германияга ишга жалб қилиш каби йўналишлар бўйича ҳамкорлик икки томонлама манфаатли бўлиши қайд этилди.
Тадбир сўнггида ташкилотчилар Ўзбекистон-Германия II халқаро тиббиёт форуми ишига муваффақият тилади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди
Жаҳон | 00:02
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22 / 23.07.2025
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11 / 23.07.2025
Мавзуга оид

14:32 / 17.07.2025
Берлинда жамоат транспортида пичоқ билан юриш тақиқланди

09:20 / 05.07.2025
Ўзбекистон-Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этиш режалаштириляпти

15:25 / 03.07.2025
Ўзбекистон - Озарбойжон парламентлараро форуми – Хивадаги мулоқот қандай ўтди?

12:50 / 23.06.2025