Ўзбекистон | 13:52 / 27.03.2024
5863
2 дақиқада ўқилади

Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини билдирган эди.

Фото: senat.uz

Швейцариянинг Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқ (ПИ) бош котиби Мартин Чунгонг ва Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ўртасида ПИнинг 150-юбилей ассамблеясини 2025 йил Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисидаги битим имзоланди.

Жаҳондаги 180 та парламентни бирлаштирган ушбу нуфузли тузилма ўзининг юқори органи ассамблеяни парламентаризм ва барқарор ривожланишнинг ижобий тажрибаси мавжуд бўлган мамлакатларда ўтказади.

Минтақада парламент йўналишидаги бундай кенг кўламли тадбирнинг илк бор ўтиши Ўзбекистон парламентининг барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишдаги фаол иштироки, норматив-ҳуқуқий базани халқаро стандартларига мос равишда такомиллаштирилиши, парламент даражасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенглиги масалаларини илгари суриш, Ёшлар парламенти доирасида ёшларни қонун ижодкорлиги фаолиятига кенг жалб этилиши билан изоҳланади.

Парламентлараро иттифоқ ассамблеясининг мамлакатда ўтказилиши парламентлар ўртасида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистон парламенти фаолияти билан танишиш, 2030 йилгача бўлган стратегияни амалга оширишда парламентларнинг иштирокини кенгайтириш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ёшлар имкониятларини кенгайтириш, иқлим ўзгаришига қарши курашда парламентлар ҳамкорлигини кўриб чиқиш имконини беради.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти