Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллаларга мини трактор ва мотокултиваторлар олиб берилади
Президент Сайхунободдаги 19 та маҳаллага 1 тадан мини трактор, 4 тадан мотокултиватор олиб берилганини маълум қилди. Ҳоким ёрдамчилари агрономлар билан бирга ушбу техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади. Бу тажриба бутун республикада оммалаштирилиши кўзда тутилган.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Эндиликда ҳар бир ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги агрономлар билан бирга олиб берилган техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади. Бу ҳақда президент Сирдарёнинг Сайхунобод туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Қайд этилишича, масъуллар Сайхунобод туманидаги 19 та маҳалла ва 794 та кўчани номма-ном бўлиб олиб, бу йил тадбиркорлик учун бериладиган 200 миллиард сўм ҳисобидан уларни ҳар бирига техник иқтисодий асос ишлаб чиқади.
Бунда, маҳаллани «драйвер» йўналишидан келиб чиқиб, тумандаги 17 мингта хонадон кесимида томорқада қанча, саноатда қанча, савдо ва хизматларда қанча аҳоли банд бўлиши аниқ кўрсатилади.
Сайхунободда илк бор янги тажриба қилиниб, 19 та маҳаллани ҳар бирига 1 тадан мини трактор, 4 тадан мотокультиватор олиб берилди.
Эндиликда ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси «1 сотих томорқадан камида 1–2 миллион сўм даромад» деган мезон асосида аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқади. Маҳалладаги агрономлар билан бирга олиб берилган техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади. Сайхунобод тажрибаси бутун республикада оммалаштирилади.
Тумандаги 19 та маҳалланинг ҳар бирида истаги бор аҳолига намунавий интенсив боғ қилиб берилади. Шунингдек, хонадонлар кооперация асосида эскпортчи билан боғлаб берилади, 2 минг тонналик сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш комплекси ташкил этилади.
Тумандаги 98 километр каналлар ва дренаж тармоқлари атрофидаги 100 гектар бўш ерлар кооперация асосида 500 та хонадонга терак экиш учун бўлиб берилади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Немис талабалари Ўзбекистон ОТМда амалиёт ўташни бошлайди
Таълим | 13:13
-
Ўзбекистон ва Тожикистон чегараолди савдо марказларини очиш режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт | 12:54
-
Амур областида йўқолган самолёт қолдиқлари топилди
Жаҳон | 12:40
-
АҚШ Киевга 322 млн долларлик ҳарбий ёрдамни сотишни маъқуллади
Жаҳон | 12:21
Мавзуга оид

13:43 / 07.07.2025
Салкам 900 млн сўмлик ноқонуний заргарлик буюмлари савдоси фош этилди

15:15 / 10.06.2025
Кувайт Сирдарёда тиббиёт йўналишида лойиҳани амалга оширади

08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди

12:20 / 26.05.2025