1 февралдан Ўзбекистонда айрим нафақа миқдорлари оширилди
Минимал истеъмол харажатларининг оширилиши ортидан қатор пенсия ва нафақалар миқдорлари ҳам 621 минг сўмга етказилди.

Фото: Kun.uz
Президент фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди. Фармонга кўра, 2024 йил 1 февралдан қуйидаги нафақалар миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди:
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;
- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;
- ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;
- боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўм);
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.
Аввалроқ, 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўм этиб белгилангани хабар қилинганди. Юқоридаги пенсия миқдорлари расмий энг кам истеъмол харажатларидан келиб чиқиб оширилган.
Мавзуга оид

16:58 / 19.02.2025
Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар

00:23 / 17.02.2025
Март ва августдан ойликлар ва пенсиялар ошиши ҳақидаги миш-миш рад этилди

23:17 / 13.02.2025
Ўзбекистонда пенсияни аризасиз — автоматик тарзда тайинлаш тизимига ўтилади

21:19 / 29.12.2024