Нидерландия фонди Ўзбекистондаги стартапларга сармоя киритмоқчи
DOMiNO Ventures 5та стартапга сармоя киритиб, уларни қўллаб-қувватлаш, халқаро бозорларга чиқишга ёрдам беришни режалаштирмоқда.
Нидерландия венчур фонди Ўзбекистондаги стартапларга инвестиция киритмоқчи. DOMiNO Ventures компанияси билан англашув меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида томонлар Ўзбекистоннинг инновацион экотизимини ўрганади. Жамғарма 2024 йилда 5та технологик стартапга сармоя киритиш ва уларни фаол қўллаб-қувватлаш, халқаро бозорларга чиқишга ёрдам беришни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, стартаплар учун лойиҳани ривожлантириш бўйича турли дастурларни ташкил этиш белгиланган
DOMiNO Ventures фонди дунёнинг 8 мамлакатида фаолият юритади. Компаниянинг операцион жамоаси Истанбулда жойлашган бўлиб, 50дан ортиқ глобал ва маҳаллий ҳамкорларига эга.
Мавзуга оид

13:05 / 12.03.2025
Нидерландия Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилиши мумкин

15:53 / 18.02.2025
Айрим стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади

13:40 / 12.02.2025
Ўзбекистон фуқаролари Нидерландияга ишга юборилиши мумкин

09:44 / 01.02.2025