Ўзбекистон | 17:50 / 16.01.2024
38009
1 дақиқада ўқилади

БАА Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади

Ўзбекистон фуқаролари визасиз бориши мумкин бўлган давлатлар сони яна биттага кўпайди.

Фото: Kun.uz

2024 йил 16 январ куни БАА Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси А.Оққулов ва БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди.

Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.

Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сонини 29 тага етказиб, Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида 71-ўринга кўтаради.

  • Маълумот учун, 2023 йил давомида БААга Ўзбекистоннинг 119 минг 454 нафар фуқароси ташриф буюрган ва виза расмийлаштириш учун 9,2 млн доллар маблағ сарфлаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди