Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик курер Латвия ресторанларида пианино чалиб машҳур бўлди
Латвия пойтахти Рига шаҳрида Wolt етказиб бериш хизматининг ўзбекистонлик ходими Ҳасан Азларов бирданига машҳур бўлиб кетди. Бунга унинг пианино чалиши сабаб бўлган.

Фото: Ҳасан Азларов
Ҳасан Азларов буюртмани кутиш вақтида ресторанларда пианино чалиб турган. Унинг навбатдаги ижросини ресторанда овқатланиб ўтирган мижозлардан бири видеога олиб, интернетга жойлаган ва йигит ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетган.
Шундан сўнг Латвия оммавий ахборот воситалари Ҳасанга эътибор қаратиб, ресторанларда мусиқа чаладиган тошкентлик курер ҳақда ёза бошлаган. Бир неча кун олдин у ҳақда Латвия телевидениесининг «Бугун тунда» дастурида репортаж намойиш этилди.
Репортажда Ҳасан эгизаги Ҳусан билан пойтахтдаги машҳур Глиэр номидаги махсус мусиқа мактабида таҳсил олгани, ресторанларда мусиқалардан узоқлашиб кетмаслик учун пианино чалиб туриши ҳақида гапирган.
Маълум бўлишича, Ҳасан Тошкентдаги Театр институтининг телевидение ва кино режиссёрлиги факултетини тамомлаган. 2021 йилда у Латвия Ахборот тизимлари менежменти университети (ISMA)нинг магистратура босқичига ўқишга кирган.
Дарсдан бўш вақтларида аввал новвой бўлиб, кейинчалик эса етказиб бериш хизматида ишлаган. Ҳасаннинг айтишича, эгизи Ҳусан Тошкент консерваториясини тамомлагач АҚШга кетган, ҳозир шу давлатда яшайди.
Ҳасан 2023 йил баҳорида ўқишни битириб, Тошкентга қайтган ва ёзнинг охирида ишлаш учун Латвияга қайтган. Бироқ унга иш таклиф қилган компания энди ишга ололмаслигини маълум қилган. Шундан сўнг у етказиб бериш компаниясида ишлай бошлаган.
Ҳасан ижтимоий тармоқларда машҳур бўлгач унга Ригадаги ресторанлардан бирида пианиночи бўлиб ишлаш таклифи тушган. У ўзи севган иш билан шуғулланиши, халқ олдида чиқиш қилишидан хурсанд.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 08:51
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
-
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи
Иқтисодиёт | 08:30
-
АҚШ собиқ давлат котиби Райс Трампнинг Россияга ултиматумини қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 08:18
Мавзуга оид

15:07 / 21.07.2025
Латвия Ўзбекистонда халқаро мактаб ташкил этиш имконини кўриб чиқмоқда

07:40 / 18.07.2025
Латвия суди "Дождь" лицензиясини қайтариб олиш қарорини бекор қилди

13:39 / 15.07.2025
Латвия Россиянинг биометрик бўлмаган хорижга чиқиш паспортларини тан олмайди

01:29 / 12.07.2025