АЭХА лойиҳаларида Ўзбекистон мутахассисларининг иштироки кенгайтирилади
Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) бош директори ўринбосари, Техник ҳамкорлик департаменти раҳбари Лю Хуа билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё АА
«Дунё» хабарига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди. Лю Хуа Техник ҳамкорлик департаменти Ўзбекистонга атом энергетикасини ривожлантириш, замонавий ядро технологияларини жорий этиш ва қўллашда бундан кейин ҳам ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.
Мулоқот чоғида агентликнинг 2024-2025 йилларга мўлжалланган янги техник ҳамкорлик дастурига алоҳида эътибор қаратилди. Дастурда Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда атом энергетикаси ва хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва экологик муаммоларни ҳал этишда ҳамкорликда фаолият олиб боришга қаратилган янги миллий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
АЭХА бош директори ўринбосари зооноз касалликларга (ZODIAC), пластик ифлосланишга (NUTEC Plastics), саратонга (Rays of Hope) қарши кураш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш (Atoms4Food) бўйича янги ташаббуслар доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларда Ўзбекистон мутахассисларининг иштирокини кенгайтириш ҳамда бу борадаги ҳамкорликни жадаллаштиришни таклиф қилди.
Лю Хуа Atoms4Food лойиҳасини Ўзбекистон билан энг истиқболли ҳамкорлик сифатида эътироф этди. Ушбу лойиҳа ХАЭА ва ФАОнинг қарийб 60 йил давомида тўплаган ядро ва изотоп технологияларидан фойдаланишда мамлакатларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма тажрибасига таянади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

08:23 / 01.07.2025
АЭХА раҳбари: Эрон ядровий дастурини ҳарбий ҳаракатлар билан ҳал қилиб бўлмайди

08:50 / 27.06.2025
АЭХА раҳбари: Эроннинг агентлик билан ҳамкорлиги - юридик мажбурият

07:34 / 27.06.2025
АЭХА ядровий авария вазиятида ҳаракат қилиш бўйича энг йирик машғулотни ўтказди

15:05 / 25.06.2025