Дунёдаги энг хавфли табиат объектлари рўйхати тузилди
Тадқиқотчилар табиатнинг сайёҳлар учун хавфли бўлган диққатга сазовор жойлари рўйхатини тузишди.

Фото: Getty images
Италия ва Франция чегарасида жойлашган Монблан тоғи дунёдаги энг хавфли табиат объекти деб топилди. Ўртача ўлим ва бахтсиз ҳодисалар сонини сайёҳлар сони билан солиштирган Holidu сайёҳлик компанияси шундай хулосага келди. Бу ҳақда Express ёзди.

Фото: Wikipedia
Маълум бўлишича, Монблан тоғида йилига 100 нафарга яқин сайёҳ ҳалок бўлади. Ҳатто унга энг яқин жойлашган Сен-Жервеле-ле-Бен коммунаси маъмурлари саёҳатчиларга тоғга чиқишга рухсатнома бериш учун 15 минг евро омонат жорий қилишган. Бу тажрибасиз алпинистларни ниятидан қайтариш ва эҳтимолий қутқарув операцияси харажатларини қоплаш мақсадида қилинган.

Фото: Wikipedia
Ундан кейинги ўринларни Британиянинг Бен-Невис тоғи, Япониядаги Фужи тоғи, Непалдаги Эверест тоғи, Танзаниядаги Килиманжаро тоғи, Йосемите (АҚШ) миллий боғи, Жанубий Африкадаги Меса тоғи, Швейцариянинг Маттерҳорн чўққиси, Қўшма Штатлардаги Гранд Канйон ва Ирландиядаги Моҳер қоялари эгаллаган.

Фото: Wikipedia

Фото: Wikipedia
Ню-Йорк яқинида жойлашган икки босқичли Каатерскилл энг хавфли шаршара деб топилган. Кўплаб сайёҳлар у ерга фотосессия учун боришади. Бу йил улардан тўрт нафари селфи олаётганда пастга қулаган.
Энг хавфли қоя тузилмалари Ирландияда, Моҳер қояларида жойлашган. Сайёҳлар гўзал манзарани суратга олиш учун сўқмоқдан четга чиқишади ва баландликдан пастга қулашади.
Йосемити энг хавфли миллий боғ сифатида тан олинган. Ўтган йили Қўшма Штатларнинг ушбу қўриқхонасида 11 нафар сайёҳ ҳалок бўлган. Аммо энг кўп ўлим Шимолий Каскадлар миллий боғида қайд этилган. У ернинг ландшафти оғир, шунингдек, айиқлар кенг тарқалган.
Мавзуга оид

16:08 / 31.01.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон ID-картани ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

19:33 / 23.01.2025
Шакароб дунёнинг энг ёмон таомлари рейтингига киритилди

18:15 / 17.01.2025
Туркияда сохта олтиннинг янги тури тарқалди

11:58 / 15.01.2025