Исроилда фавқулодда ҳукумат тузилди ва қасамёд келтирди
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида «тор доирадаги хавфсизлик кабинети» ташкил этилди.

Фото: Getty Images
Исроилда фавқулодда ҳукумат тузилди, унга мухолифатдан беш нафар вазир кирди, деб хабар берди Haaretz газетасига таяниб Interfax.
Янги портфелсиз вазирлар «Миллий бирлик» алянсидан қўшилди. Жумладан, унинг етакчиси Бенни Ганц ва яна тўрт нафар сиёсатчи.
Исроил парламенти Кнессет йиғилишида бош вазир Бенямин Нетаняху Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда қўмитасига ваколатларининг ўтказилишига рухсат берувчи қоидалар фаоллаштирилганини эълон қилди. Унинг таркибига Нетаняху, Ганц ва мамлакат мудофаа вазири Йоав Галант кирди.
Бундан ташқари, ШАС партияси вакили Уриэл Босо янги соғлиқни сақлаш вазири бўлди.
Аввалроқ Нетаняху ва Ганц фавқулодда ҳукумат тузишга келишиб олгани, унинг «тор доирадаги хавфсизлик кабинети»га Нетаняху, Ганц ва Галант киритилгани, бундан ташқари, стратегик режалаштириш вазири Рон Дермер ва Бош штаб собиқ раҳбари Гади Айзенкот ушбу кабинетда кузатувчи мақомига эга бўлиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид

10:47 / 11.04.2025
Исроил билан тўқнашувдан сўнг ҲАМАСдан нима қолди?

09:49 / 10.04.2025
Трамп: Исроил Эронга қўшма зарба беришда етакчи бўлади

09:15 / 09.04.2025
Исроил суди ШАБАК раҳбарининг ишдан олинишини вақтинчалик блоклади

09:05 / 09.04.2025