Жаҳон | 08:23 / 13.10.2023
8959
2 дақиқада ўқилади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Исроилнинг Фаластинга ҳужумларини қоралади

ИҲТ баёнотида айтилишича, бу шафқатсиз ҳужумлар халқаро ҳуманитар ҳуқуқнинг очиқ-ойдин бузилиши ва уруш жиноятидир.

Фото: AP

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Исроилнинг Фаластин халқига қарши давом этаётган ҳужумларини қоралаб, халқаро ҳамжамиятни бу ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш учун аралашишга чақирди.

ИҲТ интернет саҳифасида эълон қилинган ёзма баёнотда, Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари натижасида тинч аҳоли, жумладан, болалар ва аёллар ҳалок бўлгани, турар жой бинолари, инфратузилма, шифохоналар, мактаблар, диний марказлар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) объектлари вайрон бўлганига урғу берилди.

Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумларини қоралаган баёнотда, шафқатсиз ҳужумлар халқаро инсонпарварлик қонунларини очиқдан очиқ бузиш ва уруш жинояти эканлиги қайд этилди.

Баёнотда «Исроил давом этаётган ҳужумларнинг салбий оқибатлари учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади», деб таъкидланади ва халқаро ҳамжамият Исроил ҳужумларини зудлик билан тўхтатиш, Ғазо секторидаги Фаластин аҳолиси учун зарур озиқ-овқат ва материаллар, дори-дармон етказиб беришни осонлаштириш учун ҳуманитар йўлакларни очишга зудлик билан аралашишга чақирилади.

Мавзуга оид