Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 9 октябр куни Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Регина Де Доминицис билан учрашди.

Фото: senat.uz
Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди, алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг БМТ институтлари, хусусан ЮНИСЕФ билан муносабатлари фаоллашгани, мамлакатимизда қатор йирик қўшма тадбир ва лойиҳалар амалга оширилаётгани, болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун яратилаётган шарт-шароитлар самарасини таъминлашда тузилманинг ўрни алоҳида экани қайд этилди.
Мулоқот давомида перинатал саломатлик, болалар ўсиши ҳамда ривожланиши ҳолатини ўрганишга оид 2024–2025 йилларда Озиқланиш бўйича иккинчи миллий тадқиқотни ўтказиш, болаларда ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш борасида амалий ҳамкорликни кучайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Таълим, инклюзив таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларининг ҳуқуқий-институционал асосларини такомиллаштириш борасида ҳам фикр алмашилди.
Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонаси ҳамкорлигида мултииндикатор кластер кузатувларини (MICS) ўтказиш қамровини янада кенгайтириш ҳамда ушбу тадқиқотга мутасадди давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини янада кенг жалб қилиш юзасидан саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишилди. Шунингдек, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини ижро этиш бўйича миллий ҳаракатлар режасини яқин фурсатда қабул қилиш заруратига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ўзбекистоннинг ЮНИCЕФ билан конструктив ҳамда самарали ҳамкорлигини амалий лойиҳалар билан мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
-
Уйда ўтириб ҳам пул топиш мумкин: имкониятлар кўп, фақат хоҳиш керак
Жамият | 11:09
-
Ветнамда ичида сайёҳлар бўлган яхта ағдарилиб кетди
Жаҳон | 09:39
-
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:05
Мавзуга оид

17:42 / 08.07.2025
UzIMEI бўйича вазир Шерматовга сенатор сўрови юборилди

15:44 / 05.07.2025
ЮНИСЕФ: Украинада тобора кўпроқ болалар уруш қурбонига айланмоқда

12:58 / 26.06.2025
Сенат ядровий зарар учун жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияга қўшилишни маъқуллади

16:05 / 25.06.2025