Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига борди
Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг биринчи президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябр куни Москва шаҳридаги Ислом Каримов хиёбонига борди.
Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг биринчи президенти ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ислом Каримов хиёбони Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлими биноси ва Ўзбекистон меҳмон уйига яқин ҳудудда жойлашган.
2016 йил кузида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг россиялик ва ўзбекистонлик фан ва маданият арбоблари Москва ҳукуматига шаҳарда умуммиллий етакчи хотирасига бағишланган истироҳат боғи очиш таклифи билан мурожаат қилган эди. Таклиф Москва шаҳри идоралараро комиссияси томонидан маъқулланди.
2017 йил май ойида британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй томонидан ишлаб чиқилган ободонлаштириш ва ёдгорлик лойиҳаси Москва ҳукуматига топширилди. Боғни ободонлаштириш ишлари 2018 йилда якунланди.
Ислом Каримов ҳайкали 2018 йилда Ўзбекистон делегацияси, жумладан, Сенати спикери Ниғматилла Йўлдошев ва Каримовнинг беваси Татяна Каримова иштирокида очилди.
2018 йилда Москва шаҳрида олиб борилган ободонлаштириш ишлари натижаларига кўра Ислом Каримов майдони инвестор маблағлари ҳисобидан амалга оширилган энг яхши лойиҳалардан бири деб топилди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳарбий тарихчи: Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин
Жаҳон | 09:20
-
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 08:51
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
-
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи
Иқтисодиёт | 08:30
Мавзуга оид

09:20
Ҳарбий тарихчи: Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин

08:40
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди

08:18
АҚШ собиқ давлат котиби Райс Трампнинг Россияга ултиматумини қўллаб-қувватлади

00:39