Ўзбекистон | 21:37 / 17.08.2023
27656
1 дақиқада ўқилади
Қибрай туманига янги ҳоким тайинланди
Оҳангарон тумани прокурори Музаффар Рашидов Қибрай туманининг янги ҳокимига айланди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Адлия маслаҳатчиси Музаффар Аброрович Рашидов Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди.
Музаффар Рашидов 1987 йили Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар, Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
- Қибрай туманига 2018 йил июл ойидан буён раҳбарлик қилиб келган Мирагзам Қосимов 2023 йил август ойи бошида президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи вақтида ўтказилган видеоселекторда ишдан олинганди.