Ўзбекистон | 11:16 / 16.08.2023
18813
3 дақиқада ўқилади

1-синф ўқувчиларига бериладиган президент совғасида қандай ўзгаришлар бор?

2023/2024 ўқув йилида 1-синфга 732 960 нафар ўқувчи чиқиши режалаштирилган. Одатга кўра,  бу йил ҳам болаларга мактаб ўқув-қуролларидан ташкил топган президент совғаси топширилади. Kun.uz совғаларнинг ҳудудларга қандай етказилаётгани бўйича репортаж тайёрлади.

Ҳар ўқув йилида 1-синфга чиқадиган ўқувчиларга бериладиган “Президент совғаси”нинг техник талаблари қайтадан ишлаб чиқилган. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бош мутахассиси Қаҳрамон Алимардоновга кўра, ўтган йили ўғил ва қиз болалар учун алоҳида ранглар танланган. Бу сафар эса ҳаммага бир хил ранглар танланган ва бунда ўқув-қуролларининг оғирлиги ҳам ҳисобга олинган.

“Режага мувофиқ “Президент совғаси” жамланмаси ичида бўлган 12 номдаги ўқув қуролларига буюртма берилган. Бу йилги совғалар ўтган йилгилардан фарқли равишда техник талаблари қайта ишлаб чиқилди. Ўтган йили ўғил ва қиз болалар учун алоҳида ранг танланган. Янги ўқув йилга ҳаммага бир хил, ёшига хос ва мос ёрқин ранглар танлаб олинди. Қолаверса, оғирлиги ва бошқа техник томонлари ҳисобга олинган. Совғаларни қабул қилиш жараёнлари микроҳудудлар бўйича 20 июндан бошланганди. Микроҳудуддан ташқари 1—15 август кунлари давом этади”, дейди Қаҳрамон Алимардонов.

Фото: Kun.uz 
Фото: Kun.uz 

1-синф ўқувчиларига бериладиган жамланма таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд: ўқувчи сумкаси, 12 дона дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли қалам, 2 дона оддий қалам, пластилин, елим ва 2 дона ўчирғич.

Фото: Kun.uz 
Фото: Kun.uz 

Вазирлик маълумотига кўра, 2023/2024 ўқув йилида 1-синфга 732 960 нафар бола чиқиши режалаштирилган. 

Жорий йилнинг 25 августига қадар президент совғалари вазирликнинг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига тўлиқ етказилиши қайд этилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти