Оҳангаронда юк машинаси билан тўқнашган Matiz ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Оҳангарон туманида Matiz ўзи билан бир йўналишдаги юк машинасининг орқа қисмига урилди.

Фото: ЙҲХБ
14 август куни соат 07:00 лар атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида Matiz ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, туман ҳудудидан кесиб ўтувчи Олмалиқ-Тошкент автомобил йўлининг 25-километрида 31 ёшли ҳайдовчи К.Х. Matiz машинасида ўзи билан бир йўналишда кетаётган, 47 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Sinoturk юк автомобилининг орқа қисмига урилган.
Оқибатда Matiz ҳайдовчиси олган жароҳатлари сабабли вафот этган. Ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

19:53 / 12.03.2025
Тошкентда Lacetti дарахтга бориб урилди

17:39 / 11.03.2025
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

17:21 / 11.03.2025
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

12:27 / 11.03.2025