Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Заковат» ўйини бўйича Осиё очиқ чемпионати биринчи кун натижалари
«Заковат» бўйича Ўзбекистон чемпиони «Мистерия» ва «Басенжи» (Россия-Қозоғистон) жамоалари «Брейн-ринг» ўйини финалига чиқди.

Фото: Заковат
12 август куни Тошкентда «Заковат» интеллектуал ўйинининг биринчи Осиё очиқ чемпионати старт олди.
Икки кун давом этадиган йирик турнирда Ўзбекистон, Исроил, Кипр, Германия, Арманистон, Қозоғистон, Беларус, БАА, Латвия, Дания, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия каби 14 мамлакатдан 55 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради.
«Заковат» ўйинининг спорт версияси умумий соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил қилади. Ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда тақдирланади: 1-ўрин - 100 миллион сўм, 2-ўрин 60 миллион сўм, 3-ўрин - 40 миллион сўм.
Очиқ чемпионат доирасида брейн-ринг турнири ҳам ўтказилиб, унинг ғолибларига Чемпионат кубоги топширилади.
Мусобақанинг барча асосий ўйинлари интеллектуал ўйинлар учун махсус мўлжалланган ноёб иншоот – «Заковат Арена»да ўтказилади.
«Заковат» ўйини спорт версияси бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунги баҳслари якунларига кўра, Россиянинг Eclipse жамоаси биринчи, Россия ва Қозоғистоннинг «Басенжи» жамоаси иккинчи, Россиянинг «Борский корабль» жамоаси учинчи ўринни эгаллаб турибди.
«Заковат» бўйича Ўзбекистон чемпиони «Мистерия» ва «Басенжи» (Россия-Қозоғистон) жамоалари «Брейн-ринг» ўйини финалига чиқди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 08:51
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
-
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи
Иқтисодиёт | 08:30
-
АҚШ собиқ давлат котиби Райс Трампнинг Россияга ултиматумини қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 08:18
Мавзуга оид

22:03 / 20.04.2025
Фантастик финал. Ўзбекистон ўсмирлари 9 киши бўлиб ўйнаб Осиё чемпионига айланди

12:49 / 14.02.2025
Чемпионлар ватанга қайтишди

15:20 / 12.02.2025
Ўзбекистон ампутантлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди

17:48 / 11.12.2024