Луис Энрике – «ПСЖ» бош мураббийи
Франциянинг «ПСЖ» клуби жамоа устози Кристоф Галтьени расман истеъфога чиқариб, янги бош мураббий номини эълон қилди.

Фото: ПСЖ
Унга кўра, Париж клуби раҳбарияти жамоа бошқарувига Луис Энрикени таклиф этди. 53 ёшли испаниялик мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланган.
Энрикенинг сўнгги иш жойи Испания миллий жамоаси бўлганди. У шунингдек, «Рома», «Сельта» ва «Барселона» клубларини бошқарган.
Маълумот учун, «ПСЖ» Кристоф Галтье қўл остида якунланган мавсум Франция чемпионлигини қўлга киритганди.
Мавзуга оид

03:51
«ПСЖ» «Ливерпул»ни пеналтилар сериясида мағлуб этди, «Барселона» ва «Бавария» ҳам 1/4 финалда

15:42 / 23.01.2025
«Сити» плей-оффга энди қандай чиқади? ЕЧЛнинг сўнгги тури арафасидаги вазият

11:09 / 23.01.2025
«Сити» суперкамбэк қурбони, «Реал» 5 та гол урди, «Бавария»да йирик мағлубият. Кун ўйинлари

11:12 / 19.12.2024