Жамият | 21:14 / 04.07.2023
29193
3 дақиқада ўқилади

Хурсандчилик, кўзёш ва дуолар – якунланган Ҳаж мавсумининг ҳаяжонли фотолари

2023 йилги Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига 1,8 миллиондан ортиқ зиёратчилар ташриф буюрди. Иссиқ мавсумда зиёратчиларга 180 миллион шишадан ортиқ замзам суви тарқатилди, ўн минглаб ходимлар ва кўнгиллилар хизмат кўрсатди. Kun.uz муқаддас зиёрат давомидаги энг таъсирли фотоларни жамлади.

Фото: Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги
Фото: Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги
Фото: Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги
Фото: Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги
Фото: Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги

Саудия Арабистонида 26 июндан 2 июлга қадар давом этган Ҳаж-2023 мавсуми ниҳоясига етди. Қироллик Ҳаж ва Умра вазирлигининг маълум қилишича, 2023 йилда Ҳаж мавсумида мамлакатга 1 миллион 845 мингдан ортиқ зиёратчилар келган.

Уларнинг 184,1 минги маҳаллий фуқаролар, бошқа давлатлардан келган зиёратчилар сони 1 миллион 661 мингга яқин. Умумий ҳисобда, Ҳажга жами 969,6 минг эркак зиёратчи, 875,3 минг аёл зиёратчилар ташриф буюрган.

Ҳаж мавсумида зиёратчиларга 180 миллион шишадан ортиқ замзам суви тарқатилди. Ҳар бир зиёратчига Қиролликдан биттадан катта идишда (10 литрлик) Замзам сувини олиб чиқиб кетишга рухсат берилган.

Шунингдек, Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазирлиги томонидан зиёратчилар учун тайёрлаб қўйилган 2 миллион нусха Қуръони Карим китоблари – Мусҳафлар тарқатилмоқда.

Мавсум давомида 350 дан ортиқ муассасаларда 36 минг шифокор ва ҳамширалар, 7,6 минг кўнгиллар хизмат кўрсатди.

Икки ҳарамдаги очиқ майдонларни совитиш учун 242 та вентиляторлар ўрнатилган бўлиб, улардан кучли босим билан совуқ сув туман кўринишида сепилган.

Шунга қарамай, минглаб зиёратчилар араб диёрининг қуёшидан соябонлар билан ҳимояланмоқда.

Мино водийсида тикланган чодирлар ва зиёратчилар учун мўлжалланган автобуслар.

Шайтонга тош отаётган зиёратчилар.

Бу йил Ўзбекистондан 15 мингдан ортиқ зиёратчилар Ҳажга борган. Ҳожилар бугун 4 июлдан бошлаб 22 июлга қадар Ўзбекистонга қайтиб келиши кутилмоқда.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлар идораси
Фото: Ўзбекистон мусулмонлар идораси

Шунингдек, мавсумда Ҳажга рухсатномаси бўлмаган 202 мингдан ортиқ кишилар ҳамда қарийб 129 минг автомобиль Маккага кириш пунктларидан қайтарилган.

Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Робианинг маълум қилишича, 2023 йилда қиролликка келган умра зиёратчилари сони ўн миллиондан ошди, бу тарихдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи