Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ўқув йилида 381 минг квота тасдиқланиши кутиляпти – Иброҳим Абдураҳмонов
2023-2024 ўқув йилида 381 минг абитуриент қабул қилиниши режалаштириляпти. Шундан 60 минг квота давлат грантларига ажратилади.

Фото: KUN.UZ
2023-2024 ўқув йилида олий таълимга ажратиладиган квота бўйича олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълумот берди. Унга кўра, бу йил 381 минг абитуриентни қабул қилиш режалаштирилган. Шундан 60 минг квота грантлар учун ажратилади.
“Биз давлат олий таълим муассасалари учун грантларни тасдиқлаб берамиз. Тўлов контракт квотасини эса ҳозирча 40дан ортиқ мустақиллик берилган ОТМ ўзи учун белгилаб оляпти. Мустақил бўлмаган ОТМ эса ўзининг бўйсунувидаги вазирликлар ва Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги билан келишиб, квоталарни тасдиқлайди. Қабул параметлари тасдиқланганидан кейин яна батафсил маълумот берамиз”, – деди вазир.
Абдураҳмоновнинг маълумот беришича, ҳозир ёшларнинг олий таълим билан қамраб олиниши 38-39 фоизга етган, бу қамров янги ўқув йилида 42 фоизга етиши кўзланяпти. Битирувчиларнинг олий таълим билан қамрови эса 60 фоизга яқинлашяпти.
Вазир шунингдек, бу йил қанча абитуриент ҳужжат топшириши кутилаётганига ҳам тўхталди. Маълум бўлишича, олий таълим ва профессионал ўқув юртлари билан қўшиб ҳисоблаганда, бу йилги қабулда 1 миллион 200 минг нафардан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутиляпти.
Маълумот учун, бу йил имтиҳонлар пандемия давридаги каби очиқ майдонларда эмас, усти ёпиқ биноларда ўтказилади. Бу учун республика бўйлаб 92та ҳудуд танлаб олиниб, рўйхати эълон қилинган.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44
-
Туркия ва АҚШ Исроилдан Сурияга ҳужумларни тўхтатишни сўради
Жаҳон | 22:19
Мавзуга оид

20:03 / 06.09.2024
“Сувдан ҳам жиддийроқ муаммо – ернинг шўрланиши бўляпти” - қишлоқ хўжалиги вазири

17:59 / 02.08.2024
5 йил стажи бор хотин-қизларга 500 та контракт квота ажратилди

17:49 / 30.07.2024
Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун квота қандай ҳисобланди?

18:57 / 29.07.2024