Дронлар Россиядаги нефть қувурларига ҳужум қилишда давом этмоқда
Твер вилоятида Андреапол округидаги Ерохино қишлоғи яқинида учувчисиз учиш аппарати (УУА) қулади, деб хабар берди минтақа ҳукумати матбуот хизмати. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Фото: AP
«Ҳозирда тезкор хизматлар воқеа жойида ишламоқда. Вазият губернатор Игор Руденининг шахсан назоратида», - дейилади хабарда.
Бунгача бир қатор Telegram-каналларида Ерохино қишлоғи яқинида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужуми содир этилгани ҳақида хабар берилган эди. Baza, Mash ва SHOT маълумотларига кўра, ҳужумда иккита дрон иштирок этган.
«Биринчи учувчисиз учиш аппарати соат 3:15 да учиб келди. У мой цехи биносига урилди, шундан сўнг портлаш содир бўлди - натижада бинонинг томи ва девори шикастланган. Иккинчи УУА ярим соатдан кейин учиб келди - у ерга қулади ва портлади. Ёнғин корхона ходимлари томонидан ўчирилган, қурбонлар йўқ», деб ёзади Baza.
Маълумот учун, Ерохинодаги станция «Дружба» нефть қувурига хизмат кўрсатади.
27 май куни эрталаб иккита дрон Псков вилояти Невелск тумани Литвиново қишлоғи яқинидаги нефть қувурига ҳужум қилди, деб хабар берди вилоят губернатори Михаил Ведерников Telegram’да.
Ҳужум натижасида нефть қувурининг маъмурий биноси шикастланган, қурбонлар йўқ.
Baza таъкидлашича, дронлар «Транснефт» нефть ўтказиш станциясига ҳужум қилган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
USAGM махсус маслаҳатчиси «Америка овози»ни «утилизация қилиш»га чақирди
Жаҳон | 14:09
-
Киевга “Patriot” бермоқчи бўлган Трамп, НАТОнинг тарихий келишуви ва Эрон ядро дастури атрофидаги баҳслар – кун дайжести
Жаҳон | 14:00
-
Францияга тўфон ёпирилди. Ҳалок бўлганлар бор
Жаҳон | 13:41
-
Ўзбекистонда Bolt платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон | 13:31
Мавзуга оид

13:06 / 24.06.2025
Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди

11:12 / 24.06.2025
Красногорскда дрон парчалари кўп қаватли бинога бориб урилди

12:21 / 10.06.2025
Россиянинг тунги ҳужумлари: Одессадаги туғуруқхонага дрон урилди

00:05 / 09.06.2025