Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ҳатайда уй-жойлар, мактаб ва инфратузилма объектлари қуриб беради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида нутқ сўзлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Туркиядаги зилзиладан сўнг президент Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигида олиб борилаётган тезкор чора-тадбирларни, жумладан, аҳоли учун юз минглаб янги уй-жойлар қуриш ва инфратузилмани тиклаш бўйича ғоят муҳим режа ва дастурларни алоҳида эътироф этиб ўтди.
“Зудлик билан амалга оширилган аниқ ва самарали тадбирлар туфайли кўплаб одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи сақлаб қолинди, катта миқдордаги маблағлар жамланиб, кенг кўламли қайта тиклаш ишлари бошланди. Бир сўз билан айтганда, ҳозирги синовли даврда қардош турк халқи ўзининг беқиёс жасорати ва мардлиги, метин иродаси ва юксак сафарбарлик руҳи билан Туркия етакчиси атрофида жипслашмоқда.
Барчамиз сизларга мададкор бўлиб, зилзила оқибатида вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқларни, ижтимоий ва саноат объектларини тиклаш ва янгиларини барпо этиш ишларига бор кучимизни йўналтиришга тайёрмиз. Жумладан, биз зилзила марказларидан бири бўлган ва қутқарувчиларимиз иш олиб борган Ҳатай вилоятининг Овакент ҳудудидаги бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшиш ниятидамиз.
Биз барпо этмоқчи бўлган кўркам уй-жойлар, замонавий мактаб ва инфратузилма объектлари келгусида том маънода яқин дўстлик ва бирдамлигимизнинг ёрқин тимсолига айланишига аминман”, деди Ўзбекистон президенти.

Бундан ташқари, талафот кўрган ҳудудлардан ёши улуғ инсонлар ва нуронийларнинг Ўзбекистонда соғлиғини тиклаши ва дам олишлари, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк аждодлар қадамжоларини зиёрат қилишлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратиб берилади. Бу гуруҳларга Туркия ташкилот Оқсоқоллар кенгаши бошчилик қилиши таклиф этилди.
“Шу билан бирга, биз бу йил ёз мавсумида Ҳатай ёшларини ҳам Ўзбекистонга таклиф этмоқчимиз. Уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари ҳамда қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини томоша қилишлари, ота юртларида ўз тенгдошлари билан қўшма тадбирларни ўтказишлари учун зарур барча ишларни амалга ошириш ниятидамиз”, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Британиянинг иқтисодий йўналишдаги "ақл марказлари" ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 10:25
-
Уста Ширин кўчасидаги ишлаб чиқариш корхонасида йирик ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 10:03
-
Президент мустақилликнинг 34 йиллигига тайёргарлик кўриш бўйича қарор имзолади
Ўзбекистон | 09:50
-
Мерц АҚШ билан биргаликда Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш ниятида
Жаҳон | 09:46
Мавзуга оид

07:48 / 04.07.2023
Ҳатай аҳолисига Ўзбекистон фуқаролари маблағи ҳисобидан сотиб олинган модулли уйлар топширилди

14:30 / 26.04.2023
Шавкат Мирзиёев Италия мудофаа вазирини қабул қилди

21:26 / 25.04.2023
Шавкат Мирзиёев Чехия ҳукумати делегациясини қабул қилди

19:04 / 25.04.2023