Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UZTELECOM билан баҳорий янгиланишлар мавсуми

Фото: UZTELECOM
2023 йил 1 мартдан бошлаб UZTELECOM жамоаси мобил интернет тезлигини ошириш ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологиясини жорий этишга қаратилган тармоқни модернизация қилиш лойиҳасини бошламоқда. Лойиҳа доирасида мавжуд таянч станциялари модернизация қилинади ва янгилари ўрнатилади.
Бугун ҳар биримиз баҳорнинг бошланиши ва иссиқ кунлар келгани билан қувонамиз. Улар билан бирга ҳаётимизга ёқимли ўзгаришлар ва янгиланишлар кириб келади. Шу сабабли UZTELECOM мобил алоқа тармоғини модернизация қилишга қаратилган «Янгиланиш мавсуми» кенг кўламли лойиҳасини ишга туширмоқда. Лойиҳадан бутун мамлакат бўйлаб 3 000 дан ортиқ мавжуд таянч станцияларини энг сўнгги технологиялар бўйича янгилаш, шунингдек, 2 000 дан ортиқ янги таянч станцияларини қуриш ва ишга тушириш мақсад қилинган. Бу Ўзбекистон бўйлаб мобил алоқа сифатини яхшилаш, LTE стандартидаги мобил интернет тезлигини ҳамда унинг қамровини ошириш имконини беради
Лойиҳанинг муҳим босқичи қатор таянч станцияларини 5G стандартига янгилаш жараёни бўлади, натижада UZTELECOM мобил алоқа абонентлари бешинчи авлод тезлигида мобил интернетдан бемалол фойдаланишлари мумкин. Таъкидлаш жоизки Ўзбекистонда биринчи марта флагман смартфонлар, жумладан, iPhone эгалари 5G технологиясидаги мобил интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. UZTELECOM Ўзбекистонда мазкур қурилмалар фойдаланувчиларига бешинчи авлод алоқа имкониятларидан фойдаланиш имконини берувчи биринчи оператор бўлади.
Қайд этиш жоизки, 5G алоқаларининг синовдан ўтказилиши 2019 йилда бўлиб ўтди. Бу компания тармоғи эволюцияси ва бутун мамлакат бўйлаб янги авлод технологияларини жорий этиш йўлидаги яна бир қадам бўлди.
Айни дамда 5G тармоғи негизида муваффақиятли бошланган «Ақлли қишлоқ хўжалиги» лойиҳасини қайд этишимиз мумкин. У 2021 йил сентябрь ойида жорий этилган бўлиб, мазкур лойиҳа 5G бизнес ва жамият учун нақадар фойдали эканини, тармоқлар ва ақлли технологияларнинг ўзаро ишлашини таъминлашини кўрсатди.
Шунингдек, туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида Самарқанд шаҳрида 5G тармоғи ишга туширилган.
Лойиҳанинг биринчи босқичида 5G тармоғи билан Тошкент шаҳрини тўлақонли қамраб олиш, шунингдек, республикамиз вилоят марказлари қисман қамраб олиниши таъминланади. Ишлар якунига этгач, республика бўйлаб 5G технологиясини жорий этишнинг кейинги босқичлари таҳлил қилинади.
Қайд этилишича, мавжуд таянч станцияларини модернизация қилиш билан боғлиқ ишлар кўрсатилаётган хизматларнинг сифатига қисқа муддатли таъсир ўтказиши мумкин. Компания томонидан мунтазам равишда расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда техник ишлар олиб бориладиган манзиллар ҳақида маълумот тақдим қилиб борилади.
GSM стандартидаги мобил алоқа хизматлари йўлга қўйилганидан буён шу кунгача UZTELECOM ўз абонентларига юқори сифатли мобил алоқа ва LTE технологиясида мобил интернет хизматларини таклиф этиб, уларни мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси учун қулай қилишга ҳаракат қилиб келмоқда. Шу боис компания ўзининг техник инфратузилмасини яхшилаш, бутун республика бўйлаб тармоғини ривожлантириш устида доимий иш олиб бормоқда.
«Мамлакатдаги энг йирик телекоммуникация оператори сифатида бизнинг асосий мақсадимиз ҳамма учун очиқ бўлишдир. Бу компаниянинг барча хизматларига тааллуқли: уй телефони ва симли Интернетдан тортиб мобил алоқа ва булутли хизматларгача. Биз мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидаги аҳоли барча телекоммуникация хизматларидан қулай фойдаланиши учун оптик толали алоқа тармоғи ҳамда таянч станцияларини қурмоқдамиз. Шу сабабли тармоқ сиғими оширишга қаратилган мобил алоқа тармоғини модернизация қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Бу, ўз навбатида, LTE стандартидаги мобил интернет тезлигини оширади, мобил тармоқ қамровини кенгайтиради, бу эса янада кўпроқ одамларга бир вақтнинг ўзида тезкор, сифатли ҳамда ҳамёнбоп мобил интернетдан узлуксиз фойдаланиш ва энг янги авлод коммуникацияларини жорий этиш имконини беради» - деди компания вакили.
- UZTELECOM ижтимоий тармоқлари: utc.uz/scl
- MyUZTELECOM мобил иловаси: AppStore | GooglePlay
- Bot: utc_uzbot
- Yagona Call-markaz: 1099
- Сайт: uztelecom.uz
- Teхник қўллаб-қувватлаш: utc.uz/00e17
Реклама
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Uzum таъминотчилар учун саҳифани ишга туширди
Ўзбекистон | 16:50
-
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди
Жаҳон | 15:27
-
Мигрантларга Россияга киришда тиббий маълумотнома тақдим этиш мажбурияти юкланиши мумкин
Жаҳон | 15:24
-
Саудия Арабистони 170 км узунликдаги осмонўпар шаҳар лойиҳасини қайта кўриб чиқмоқда
Жаҳон | 15:19
Мавзуга оид

11:00 / 05.06.2025
UZTELECOM «Muruvvat» тарифини тақдим этади: эътибор ва ғамхўрлик билан яратилган тариф

15:00 / 27.05.2025
UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернет тармоғини ишга туширди

15:00 / 02.05.2025
MyUZTELECOM: Ҳар бир тўловдан 3% кешбэк олинг!

11:00 / 18.04.2025