TikTok энди дунёдаги энг машҳур илова эмас
ChatGPT нейротармоғи ишга туширилганидан атиги икки ой ичида 100 миллион фаол фойдаланувчига эга бўлди.

Фото: Getty Images
Шов-шувга сабаб бўлган ChatGPT тарихдаги энг тез ривожланаётган сервис-иловага айланди ва атиги икки ой ичида обуначилари сонини 100 миллиондан оширди. Ва бу ҳали ҳамма мамлакатларда ишламаслиги ва фақат инглиз тилини қўллаб-қувватлашига қарамай.
Таққослаш учун, 100 миллион обуначини тўплаш учун TikTok 9 ой, Instagram эса 2,5 йил сарфлаган эди, деб ёзди Engadget.
Ҳисоботда айтилишича, ChatGPT январ ойида кунига ўртача 13 миллион ноёб фойдаланувчига эга бўлган, бу декабр ойидаги кўрсаткичдан икки баравар кўп.
OpenAI компаниясининг ChatGPT хизмати ўтган йилнинг охирида интернетни забт этди. Бу қийин саволларга осон ва ишончли жавоб берадиган, шунингдек, наср, шеър ёки компютер кодини ёзиши мумкин бўлган бепул чатбот ҳисобланади.
ChatGPT генератив сунъий интеллект (СИ) асосида ишлайди. У катта ҳажмдаги маълумотларга ўргатилгандан сўнг янги контент ярата олади.
Феврал ойи бошида OpenAI компанияси ChatGPT Plus деб номланган ойига 20 долларлик пулли версия пайдо бўлишини эълон қилди. Абонентлар саволларга қисқа муддатда жавоб олиш, ҳатто энг тиғиз пайтларда ҳам сервисга кириш, янги функциялардан биринчи бўлиб фойдаланиш ва чатботни яхшилаш жараёнида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Яқинда Microsoft ушбу технологияни Word ва Bing қидирув тизимига интеграциялаш бўйича тажриба ўтказа бошлади, шунингдек, лойиҳага «бир неча миллиард доллар сармоя киритиш» ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлади.
Шу билан бирга, Google компанияси ChatGPT имкониятларидан жиддий хавотирда ва йил охиригача тақдим этиладиган 20 та янги СИ сервисини тайёрламоқда.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
20 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:21
-
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11
-
Ҳиндистонда май бошидан бери 8 киши йўлбарслар ҳужуми қурбонига айланди
Жаҳон | 22:08
-
АҚШ 200 минг украиналикни депортация қилиши мумкин
Жаҳон | 22:06
Мавзуга оид

18:30 / 15.05.2025
Қозоғистонда давлат хизматчиларига ChatGPT’дан фойдаланиш тақиқланди

00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди

18:13 / 06.05.2025
OpenAI тижорий компанияга айланиш режасидан воз кечди

19:33 / 02.05.2025