Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Роскомнадзор» МРБ ва ФҚБнинг сайтларини блоклади
Назорат қилувчи орган кириш «фейклар тарқатганлик учун» чекланганлигини тушунтирди. МРБ Россиянинг Украинага қарши урушига рози бўлмаган россияликлар билан ҳамкорлик қилиш ниятини билдирди.
Россия ҳудудида АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) веб-сайтларига кириш чекланди. Тегишли маълумотлар 27 январь, жума куни «Роскомнадзор» сервисида интернетдаги сайтларнинг саҳифаларига кириш бўйича чекловни текшириш учун пайдо бўлди.
Сервис маълумотига кўра, www.cia.gov, www.fbi.gov ва rewardsforjustice.net сайтларига кириш чекланган. «Роскомнадзор» МРБ ва ФҚБнинг веб-сайтлари «Россиядаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган материалларни тарқатгани учун» блокланганини, бу сайтларда «нотўғри ижтимоий аҳамиятга эга маълумотларни ўз ичига олган, шунингдек, Россия Қуролли кучларини обрўсизлантирадиган» материаллар аниқланганини тушунтирди.
Ноябрь ойида МРБ разведка хизмати бошлиғи Дэвид Марлоу унинг агентлиги Россиянинг Украинага қарши урушига рози бўлмаган россияликлар билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканини ва бундай одамларни бутун дунё бўйлаб қидираётганини айтди. Май ойида МРБ расмий веб-сайтида ва ижтимоий тармоқларда рус тилида махсус эслатмаларни тарқатди, уларда разведка хизмати билан қандай қилиб хавфсиз боғланиш кераклиги тушунтирилган. МРБ расмийси журналистларга кўрсатмалар «Россия ҳукумати олиб бораётган адолатсиз уруш туфайли МРБ билан боғланишга мажбур бўлганлар» учун эканлигини айтди.
The Wall Street Journal газетаси МРБ собиқ ходимларига таяниб, Россиянинг Украинага қарши уруши ҳарбийлар, тадбиркорлар ва Украинага босқин бошланганидан кейин Россияни тарк этган барча одамлар орасида янги агентларни ёллаш учун қулай замин яратганини таъкидлади.
Ўз навбатида, ФҚБ ижтимоий тармоқларда турли тилларда, жумладан, рус тилида реклама кампанияларини мунтазам равишда олиб боради. Масалан, январь ойида разведка хизмати Facebook'да сафарбарлик ҳаётни тубдан ўзгартириши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди ва ФҚБ агентлари билан боғланишни сўради.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади
Иқтисодиёт | 13:59
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
-
Москвада «АрБат» баталйони асосчиси худкуш томонидан ўлдирилгани маълум бўлди
Жаҳон | 13:10
-
Касбий таълим ташкилотларига қабул бошланди
Таълим | 12:15
Мавзуга оид

13:25 / 26.06.2025
МРБ Эрон ядро объектларига жиддий зарар етганини эълон қилди

20:12 / 22.05.2025
МРБ штаб-квартираси яқинида отишма содир бўлди

09:22 / 27.03.2025
МРБ директори: «Украина қуролсиз бўлса ҳам жанг қилади»

20:10 / 06.03.2025