Авиаташувчиларга субсидия бериш муддати узайтирилди
Маҳаллий авиақатновлар ва ички туризмни, минтақавий авиаташувларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилангани муносабати билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатлари бир қисмини республика бюджетидан қайтариш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фото: Kun.uz
Махсус комиссия йўловчи ташувчилар, туроператор (турагент) ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг киритган таклифларига асосан субсидияланадиган авиа ва темирйўл қатновлари йўналишларини ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни белгилайди.
Ҳужжат билан маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун чипта нархининг бир қисмини авиаташувчиларга қайтариш тартиби ўзгартирилди.
Субсидия 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнгача саёҳат ташкилотчиларига - Ўзбекистон фуқаролари ва республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ташкил этилган турлар юзасидан транспорт чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10 фоизи миқдорида ажратилди.
Авиаташувчиларга ички туризм, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларда авиачипта нархи 25 фоизи миқдорида субсидия 2026 йил 1 январгача ажратилади (илгари субсидия бериш муддати 2022 йилнинг 1 июнига қадар бўлган).
Мавзуга оид

07:50 / 19.02.2025
Айрим деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади

00:31 / 14.02.2025
АҚШнинг атом авиаташувчиси савдо кемаси билан тўқнашиб кетди

13:01 / 12.02.2025
Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади

11:33 / 21.01.2025