Ўзбекистон | 15:10 / 27.12.2022
5715
1 дақиқада ўқилади

Кейинги йил Ўзбекистонда Қатар элчихонаси очилади

Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қатарнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди.

Фото: KUN.UZ

Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олар экан, элчини лавозимга киришгани билан табриклади. Мулоқот аввалида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қатар томонини футбол бўйича жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтказгани билан қутлаган.

Ўзбекистон – Қатар муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун салмоқли салоҳиятга эга экани таъкидланди.

Kun.uz мухбирининг аниқлашича, Норов учрашув давомида 2023 йил Ўзбекистонда Қатар элчихонаси очилишини айтган.

Мавзуга оид