Ўзбекистон | 07:53 / 02.12.2022
2920
1 дақиқада ўқилади

Владимир Норов Польшага ташриф буюрди 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЕХҲТ ТИВ кенгаши бўлажак йиғилишида иштирок этади.

30 ноябрь-3 декабрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 29-йиғилишида иштирок этиш учун Лодзь (Польша) шаҳрига ташриф буюради.

Тадбирда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик долзарб масалалари ва ташкилот фаолияти айрим жиҳатлари юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки ва кўп томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Мавзуга оид