Ўзбекистон байроғи халққа қайтариладими? Кутилаётган ўзгаришлар ҳақида суҳбат
Ўзбекистонда давлат байроғига оид эскидан қолган тақиқлар бекор қилиниши кутиляпти. Тегишли қонун ўзгартирилади. Kun.uz ҳозирги қонундаги камчиликлар ва унга киритилажак тузатишлар ҳақида қонун ташаббускори Актам Ҳайитов билан суҳбатлашди.

Ўзбекистон байроғи – ўзбек халқининг, оддий фуқароларнинг байроғи эмас. У ҳокимият ва бошқа расмий идораларнинг байроғи.
Бу биз ўйлаб топган гап эмас. “Ўзбекистон республикаси байроғи тўғрисида”ги қонунга кўра, давлат байроғи доимий равишда қаерларда осиғлиқ туриши мумкин-у, қаерда мумкин эмаслиги кўрсатиб қўйилган.
Уларда ўнлаб давлат идоралари номи келтирилган, аммо оддий одамларнинг уйи, нодавлат нотижорат ташкилотлар жойлашган бинолар кўрсатилмаган, аниқроғи, буни тақиқлайди.
Амалдаги ўша қонун одамларни байроқдан шунчалик узоқлаштирадиган қилиб ёзилганки, сиз уйингизга байроқ илиш у ёқда турсин, ҳатто ўзбекистонлик бирор спортчи, олим, санъаткорнинг ғалабасидан кейин ҳам кўчада байроқ кўтариб юролмайсиз. Байроқ рангидаги бирор футболка, кепка киёлмайсиз ёки рюкзак тақолмайсиз.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қонунчилик палатаси депутатлари мана шу тартиблар мустаҳкамлаб қўйилган “Ўзбекистон Республикаси байроғи тўғрисида”ги қонунни ўзгартирмоқчи, либераллаштирмоқчи экани ҳақида хабарлар муҳокама қилинмоқда.
Kun.uz мухбири айни лойиҳа ташаббускори – ЎзЛиДеП раиси Актам Ҳайитовни Kun.uz студиясига таклиф қилди ва депутатдан кутилаётган ўзгаришлар ҳақида сўради.
Актам Ҳайитов амалдаги қонунчиликни ўзгартириш вақти келгани ҳақида
— Бизда уйга байроқ илишга қонун йўл қўймайди. Қонунда Ўзбекистон байроғининг қаерларда илиб қўйилиши аниқ белгиланган. Қонун ҳатто нодавлат ташкилотлар ва сиёсий партияларга ҳам бу байроқни илишни тақиқлайди. Бу бўйича эътирозлар кўп бўлган ва бўляпти. Уйига Ўзбекистон байроғини илиб қўйишни кўпчилик хоҳлайди. Лекин қонун буни тақиқлайди.
18 ноябр куни давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тадбирда ҳам айни мана шу масала муҳокама қилинди. Ва барча бир овоздан маъқулладики, бугун бу қонунимизни қайта кўриб чиқадиган вақт келди.
Интервюни тўлиқ ҳолда юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.
Илёс Сафаров суҳбатлашди.
Тасвирчи ва монтаж устаси Абдусалим Абдувоҳидов.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

17:01 / 08.11.2024
Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди

11:12 / 27.08.2024
Сайловларга тайёргарликни 2020 йилдаёқ бошлаганмиз – Актам Ҳайитов

10:53 / 09.05.2024
Берлин мэри 9 май куни Россия байроқлари тақиқланишига изоҳ берди

14:12 / 25.03.2024